Ҳокимлик ишининг асосий йўналишларининг бири аҳолига сифатли давлат хизматини кўрсатиш. Ушбу йўналишда шаҳар ҳокими Рашид Аюпов хизматини бошлаган кундан ҳокимлик ходимларининг малакасини ошириш орқали замон талабига мос барча имкониятларни фойдаланишни раҳбарликка олди. Натижаси ҳам йўқ эмас. Бугунда ҳокимликнинг мустақил бўлимлари ижтимоий тармоқ орқали аҳоли билан яқин алоқа ўрнатмоқда.
Бу эса аҳоли вақтларини унумли фойдаланишга, уларнинг дилидаги саволларга тез ҳамда аниқ жавоб беришга, долзарб масалаларининг қарор топишига замин яратмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак, “Очиқ ҳокимлик”, “Халқ ҳокимлиги” тизимини қўлга олиб, аҳоли саволини тинглашда ҳам, хизмат давомида тушган илтимосномалар ва шахсий ҳамда жамоат қабуллашларда ҳам тушган ҳар бир масалага етук эътибор қаратиб, унга тегишли жавоб бериш ишларини амалга оширмоқда.
Жорий йилнинг бошидан “Халқ идораси” ишга туширилди. Бунда ҳокимликка қарашли мустақил бўлимларни қўшиб ҳисоблаганда давлат хизматнинг 70 га яқин тури кўрсатилмоқда. Халқ идорасига келувчилар сони ўртача кунига 110-120 одамни ташкил этмоқда. Бу тизим самарадорлигини далиллаб, рисоладагидек натижага эришганликдан айни шундай иккинчи идорани шу йили очиш режаланган. Бунга қўшимча шаҳар меҳмонлари учун “Қабуллаш маркази” очилганлигини ҳам айтиб ўтишимиз керак. Мазкур марказ бугунда ҳар бир келувчининг биринчи қадам ранжида қиладиган жойига айланди. Бунда туристлар учун барча шароитлар муҳайё.
“Туркистон-ахборот”.
