Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг Ваколатли кенгаш раиси, профессор-доктор Мухиттин Шимшек Туркия давлатидан ХҚТУ Клиника-диагностика марказига тиббий ускуналар ва буюмлар юборди. Гуманитар ёрдамни билим даргоҳи президенти Бўлатбек Абдрасилов ва I вице-президент Женгиз Томар, Клиника-диагностика маркази бош шифокори Осман Ажар бошлаган идора ходимлари қабуллаб олди.
Университет ректори Бўлатбек Абдрасилов қардош икки давлатнинг олтин кўприги бўлган университет клиникасининг халққа юқори сифатда хизмат қилишига имконият берадиган ускуналарни юборган Туркиядаги Ваколатли кенгаш раиси Мухиттин Шимшекка миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, пандемия вақтида халққа хизмат кўрсатган клиникамизнинг ходимларига, шифокорларига ҳам жамоа номидан миннатдорчилигини етказди.
Университетимизнинг I вице-президенти Женгиз Томар бугунги тадбирнинг аҳамиятига тўхталиб, келажакда клиникамиз замон талабига мос зарур қурол-аслаҳалар билан янгиланадиганлигини таъкидлаб ўтди.
Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ клиника-диагностика марказининг бош шифокори Осман Ажар клиника-диагностика марказининг келгуси режалари билан таништириб, марказ ходимлари тажриба алмашиш мақсадида юртимиздаги ҳамда Туркиядаги тиббиёт муассасалари билан мустаҳкам алоқа ўрнатишни жонланишини етказди.
Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети Ахборот маркази.
