Вилоят ҳудудида ноқонуний йўловчилар ташишига чеклов бўйича тасдиқланган чора-тадбирга мувофиқ, шаҳар йўловчилар кўлиги ҳамда автомобиль йўллари бўлимининг ташкилотчилии билан навбатдаги рейд тадбирлар ташкиллаштирилди. Ишчи гуруҳ вакиллари “Туркистон-Шимкент” йўналиши бўйича йўловчилар ташийдиган автокўликларни назорат қилди. Таркибида Туркистон вилоят ички ишлар департаменти маҳаллий полиция хизмати патрул полиция баталени билан шаҳар йўловчилар кўлиги ва автокўлик йўллари бўлимининг ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Бугунда элимизда ўрин олаётган пандемия шароитидаги карантин режими пайтида шаҳарлараро йўловчи ташишга ман этилгани маълум.
Аммо, баъзи бир ҳайдовчилар бу талабни бажармасдан вилоят ҳудудида ноқонуний йўловчилар ташилишини ташкиллаштириб келмоқда. Шунингдек, рейд текшириш борасида ноқонуний йўловчиларни ташиб юрган ҳайдовчиларни учратдик. Шундай ноқонуний йўловчи ташиётган 6 ҳайдовчига махсус протокол тўлдирилиб, уларга ҚР “Маъмурий ҳуқуқбузувчилик тўғрисида” кодексининг 572-бобининг 2 тармоғига мувофиқ, 5 ойлик ҳисобли кўрсаткич бўйича жарима солинди. Бундай рейд тадбирлари келажакда ҳам ўз давомини топадиган бўлади.
Қуаниш ТАСИБАЕВ