ПРАЙМЕРИЗ – СИЁСИЙ ҚАДАМГА БОШЛАЙДИГАН ЙЎЛ

493 көрілім

“Нур Отан” партиясининг праймериз ўтказиш жадвалига кўра, Туркистон вилоятининг туман шаҳарларида ошкора мунозара бошланди. Дебат Ҳожа Аҳмад Яссавий мақбараси ёнидаги амфитеатрда ўтди. Ҳар бир номзодга фикр алмашишга чекланган 5 минут вақт берилиб, ҳар бир фуқаро дастурлари билан таништирди.

Сиёсий анжуманга махсус келган “Нур Отан” партияси Туркистон вилоят бўлими раисининг ўринбосари Бейсен Тажибаев табрик сўзида иштирокчиларга омад тилади. Навбатдаги жадвал бўйича 6 номзод сайловолди дастурлари билан таништириб, этнослараро дўстлик, таълим, соғлиқни сақлаш, имконияти чекланган фуқароларга яратиладиган шароит ҳақида фикр алмашди.

Дастур доирасида олий ўқув юртларининг тараққиётига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Сабаби, Давлат раҳбарининг “Қудратли минтақа- қудратли эл” деган ҳикматли сўзи бор. Шу сўзларни ўз фикрим билан қуйидагича давом эттирдим. “Қудратли университет, қудратли минтақа, қудратли эл”. Бугунги фикр алмашишда номзодлар томонидан кўплаган ғояларни тинглаб эшитдим. Айтилган режаларнинг ҳаммаси амалга ошса шаҳримиз гуллаб-яшнаши аниқ. Праймериз лойиҳаси элимизда илк марта ўтказилмоқда. Шу боис, тажрибамиз ҳали кам десак ҳам бўлади, деди Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг ректори Бўлатбек Абдирасилов.

Таъкидлаш лозим, вилоятимиз бўйича 30 сентябргача 200 га яқин ошкора мунозара ташкил этилиб, унга 1100 дан зиёд номзодлар иштирок этиши керак. Хусусан, шаҳар бўйича 106 номзод омадини синашга бел боғлаган.

Шинар АДИЛХАН қизи

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы