Биз ҳаёт кечаётган муҳитда турли сабаблар билан фавқулодда вазиятлар ўрин олиши мумкин. Масалан табиий офатлардан инсоннинг ишлаб чиқариш ҳаракатлари ёки техноген соҳада ўта катта хавфга сабаб бўладиган транспорт офатлари, портлашлар ва ёнғинлар, радиация офатлари, химия хавфли моддаларнинг ажратилишидан ўрин оладиган офатлар ва бошқа. Бугунги кунда шаҳримизда офатга қарши кураш қай даражада . Биз бугун шу саволга жавоб излаб Туркистон шаҳрининг фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Талғат Серикули билан суҳбатлашдик.
– Аввало, ўтган йилги ва бу йилги кўрсаткичларни саралаб таҳлил қилсангиз?
– Ўринли савол, вилоят маркази мақомига эга бўлган шаҳримизда аҳоли сони кўпайишига боғлиқ иш ҳам кўпайди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси таркибидаги №1 ихтисослаштирилган ёнғинни ўчириш бўлими билан 2020 йилнинг ярмидаги кўрсаткичлар кўнглимизни ҳижил қилади. Хусусан, №1 ИЁЎБ навбатчи диспетчерлик пунктига 140 (2019 йили-115) хабарлар қайд этилган. Жумладан, 22 ёнғин воқеаси (2019 йили-14), таъкидлаб айтсак 16 турғун уйда, 2 тўйхона (Шахсарай ва Самруқ), 1 ҚТЙ ҲЖ қарашли Туркистон станцияси алоқа бўлимида, 1 автокўликда, 1 букмекер идораси, 1 артезиан қазиш қурилиш майдонидаги контейнерда ўрин олган. Умуман ёнғиндан 95 млн 164 минг (2019 йили 41 млн 700 минг) моддий зарар келиб, 351 млн 100 минг (2019 йили 113 млн 700 минг) моддий бойликлар қутқарилган.

– Дилни ҳижил қилади деб таъкидладингиз, шу ўринда кўрсаткичларнинг ўсиши сабаби нимада?
– Асосий сабаб аҳолининг лоқайдлиги деб ўйлайман. Иситиш мавсуми бошланган пайтда уйлар билан электр жиҳозлари, печ, электр тармоғининг носозлиги билан аҳолининг бепарволигидан ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол бузилади. Статистика бўйича печи тозаланмаган, электр тармоғи эски уйларда бўлади. Сўнгги йиллари шаҳримизга кўчиб келган халқнинг ёлланма квартирада туриши ва жавобгарчиликка эътиборсизлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Оддий аммо инсон ҳаёти учун муҳим бўлган қоидаларни сақламаслик оқибатида 6 ойда ёнғиндан 3 киши ҳаётдан кўз юмди, хусусан, биттаси ёш бола (артезиан қазиш қурилиш майдонидаги контейнерда ва Аблайхан кўчаси №26/1 турғун уйдаги ёнғин пайтида), ёнғин оқибатидан тўрт киши (тутундан заҳарланган) унинг ичида биттаси ёш бола (2019 йили ҳаётдан кўз юмганлар йўқ 3 киши жароҳатланган).
– Шу нохуш воқеаларга боғлиқ қандай чоралар кўрилмоқда?
– Йилнинг қайси фасли бўлишидан қатъий назар фавқулодда вазиятга тайёр бўлишимиз керак. Бизнинг бошқарма томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ режали турда “Турмушдаги ёнғин хавфсизлиги”, “Автокўликлардаги ёнғин хавфсизлиги”, ойлиги доирасида бизнинг бошқарма ҳамда шаҳар полиция бошқармаси, “Оңтүстік жарық” МЧБ, шаҳар турғун уй инспекцияси, “ҚазТрансГаз” ҲЖ идораси ва шаҳар инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлими билан 75 кўпқаватли турғун уйлар ва 32 секторда ташвиқот ишлари юритилди. Шунингдек, бугунда зангори оловдан фойдаланаётган аҳолига ҳам хавфсизлик қоидаларини сақлаш бўйича тарғибот ишларини юритмоқдамиз. “Nur Otan” партияси қошида “Jas Otan” ёшлар қаноти билан “Коммунистик партия” Туркистон вилояти бўйича волонтёрлар ҳам тотувлик тўғрисида меморандумга мувофиқ ёрдам беради. Бугунда режага мувофиқ “МИГ” ёнилғи бекатида текшириш ишлари юритилмоқда. Бу йўналишда тизимли ишлар бажарилади.
– Яна қўшимча қандай идоралар билан иншоотларни қамраб олаяпсизлар?
– Шаҳар инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлимига қарашли таълим ва мактабгача таълим муассасаларида устозлар билан ўқувчиларга “Газ исидан захарланишнинг олдини олиш”, “Ёш болаларнинг гугурт ўйнаши”, “Турмушдаги ва мактабдаги ёнғин хавфсизлиги” бўйича тарғибот ишлари юритилди. Янги қурилиш иншоотларида қурувчиларга ёнғин хавфсизлиги талабларини сақлаш мақсадида тушунтириш тадбирлари қўлга олинди. Одамлар кўп тўпланадиган “Қуаниш” марказий бозори, “Амир” савдо маркази билан “Ботир” савдо уйининг ертўласидаги автокўлик бекатига газ жиҳози ўрнатилган автокўликларнинг кириши ман этилиши бўйича автокўлик туроғи навбатчиси билан автокўлик соҳибларига ташвиқот ишлари юритилиб, огоҳлантирилди.
– Фавқулодда вазият хизматини нима безовта қилади. Аҳолининг масъулияти қандай?
– Турғун уй соҳиблари ташвиқот ишлари пайтида дарвозасини очмай ёднома варақчаларимизга эътиборсиз эканлигидан дилимиз хафа. Ҳолбуки, ўша варақчаларда барча хавфсизлик қоидалари ёзилган. Иккинчи масала аҳолининг ёнғин чиқишига сабаб бўладиган оддий эҳтиёт чораларига риоя қилмагани. Иш боби билан турли шароитларга дуч келамиз. Кам таъминланган оилаларга, кўпфарзандли оналарга ҳомийлар ҳисобидан эски печларни таъмирлашга ёки янгидан қуриб беришга ёрдам берамиз. Бу ҳар бир мусулмоннинг фуқаролик бурчи деб ўйлайман.
– Фавқулодда вазият рўй берганда биринчи навбатда сув даркор. Шаҳримиздаги ёнғин гидрантлари қанчалик ишга яроқли?
– Аввало ёнғин гидранти ҳақида тушунча ёнғин гидранти, ёнғин ўчиришга мўлжалланган кўчадаги сув қувури тармоғига уланган минора. Ёнғин гидранти ер юзида ва остида жойлашган. Шаҳар миқёсида 458 дона, иншоотларда 27 дона, жами 485 ёнғин гидрантлари жойлашган. Ўтган йили “Туркистон – Сув” ДКК-нинг илтимосномаси билан шаҳар ёнғин гидрантлари текширилиб, 80 таси яроқсиз эканлиги аниқланди. Шу йўналишда ишлар давом эттирилади.
– Олдимиздаги қиш мавсуми арафасида турғунларга қисқача ёднома огоҳлантиришини айтсангиз?
– Иситиш мавсумида қуйидаги қоидаларга эътибор қилиш керак, яъни, ёниб турган печкани қаровсиз қолдириш, ёқиш учун тайёрланган ўтинни, шунингдек бошқа тез ёнадиган буюмларни печкага яқин жойлаштиришга, қаттиқ ёнилғи билан ёнадиган печкаларни ёқиш учун тез ёнадиган суюқликларни қўлланиш, печкаларни фойдаланиш ёнадиган буюмларни (қаттиқ, суюқ, газ каби ) ўтин сифатида қўллашга. Ёнадиган буюмлар билан материалларни (пойафзал, кийим ўтин) печканинг ва тутун йўллари ташқарисидан 0,5 метр узоқликда қуритишга. “Сақлансанг, сақлайди” деган калом бор. Шу боис, жаҳон жамоатчилигини абгор қилган офат билан бирга оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш маъқул. Шу орқали ўзингизни, оилангизни, яқинларингизни турли хавф-хатардан сақлайсиз.
– Суҳбатингиз учун раҳмат.
Райимжон АЛИБОЕВ.