Йил сайинги дастур бўйича ўтказиладиган 2020-2021 янги ўқув йилидаги шаҳар педагог ходимларининг «Таълим ва фан: янги ўқув йилининг хусусиятлари» мавзуидаги август конференцияси онлайн режимда бўлиб ўтди. Кенгашга Туркистон шаҳрининг ҳокими Рашид Аюпов бошлаган Нур-Султан шаҳридан Л.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университети ўқув-услубий кенгашининг аъзоси, Шимкент шаҳридан «Интеллект» иқтисодий ва фуқаролик таълим бериш маркази» жамоат ташкилотининг директори, Алмати шаҳридан Қозоқ Миллий Қизлар педагогика институтининг ўқитувчиси, фахрий устозлар, таълим ташкилотининг раҳбарлари, таълим соҳаси ходимлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Масофадан ўқитиш чоғида содир бўлаётган янги ўзгаришлар ва муҳим масалаларни, уни ҳал қилиш йўллари, тарбия ва таълим сифатининг юксалишини мақсад тутган кенгашда 19 йўналишдан иборат секция ишлари ўтказилди. Учрашувда модератор хизматини зиммасига олган шаҳар инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлимининг раҳбари Батирбекова Ақмарал Усенқизи август кенгашининг дастури билан, иштирокчилар ва меҳмонлар билан таништириб, олиб борди. Дастлабки нутқ сўзлаган Рашид Абадули янги ўқув йилида элимизнинг келажаги, ёш авлодга онгли тарбия, сифатли таълим бериш йўлида ўқитувчиларга ижодий муваффақият тилади.
Жорий йил барчамизга осон кечгани йўқ. Тўсатдан келган офатнинг қийинчилигидан ярим ўқув йилимизни онлайн ўтказишга тўғри келди. Шунга қарамасдан ўтган ЯМТ-нинг натижасидан ўқувчиларимизнинг билим савияси пасаймаганлигини кўриб қувониб қолдим. Бу натижа барча ўқитувчиларимизнинг бажарган улкан меҳнатининг натижаси деб биламан. Келажакда ҳам фаолиятимизни юқори даражада бажариб, шунга мос ҳаракат қилишимиз керак. Келажак авлоднинг таълим савиясини орттиришда ўқитувчиларнинг қўшаётган ҳиссаси мўл, шу сабабли шунга мувофиқ барча имкониятни яратишга ҳаракат қиламиз. Раҳбарлар алмашса ҳам ўқитувчилар ўзгармайди. Менинг фикрим, дуч келган сиёсатчи ўзининг фаолият юритаётганида таълим соҳасига катта ютуқ олиб келишга интилиши икерак,-деди шаҳар раҳбари. Шунингдек, Рашид Абадули ўқитувчиларнинг саводхонлиги билан малакасини орттириш мақсадида 100 ўқитувчилар вакили Финляндия элига ўқув курсига юбориладиганлигини айтди. «Zoom» платформаси орқали қўшилаётган ўқитувчилар бу катта имконият эканлигини айтиб, қўллов кўрсатди.
Cўнгра Ақмарал Усен қизи «2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим берадиган мактабларда ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзгачаликлари» мавзуида гапирди. У 2020-2021 ўқув йилида қандай ўзгачаликлар бўлишига тўхталди.

– Янги ўқув йилида 11-синфлар янгиланган таълим бериш мазмунига кўчади ва янги фанлар графика, лойиҳалаш, шунингдек тадбиркорлик ва тижорат асослари киритилади. «Алифбе», «Она тили» фанлари апробациядан ўтади. Ўқув жараёни масофадан ўқитиш тизимида ташкил этилиб, 9-11 синфларда якунловчи аттестациялашнинг янги формати жорий этилади. Бошланиши яқин ўқув йили илгаргидан ўзгачароқ бўлади. Бунинг боиси, пандемия оқибати эканлиги барчамизга маълум. Янги 2020-2021 ўқув йилида ўқув жараёни қуйидаги йўналишлар бўйича ўтади: Биринчи, қатъий санитария тадбирларига риоя қилиб, ота-оналар илтимоси бўйича навбатчи синфлар бошланғич синф ўқувчилари, жумладан 1-синф штат асосида ўқити-лади. Иккинчи, аҳолининг касалланиши даражасининг барқарор камайишига боғлиқ санитария талабларига риоя қилиб, ўқитишнинг аралаш ва кундузги форматларига мактаблар босқичма-босқич кўчади, – деди шаҳар инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлими раҳбари. Шунингдек, Ақмарал Усен қизи масофадан ўқитиш қоидаларини ҳам таъкидлаб ўтди.
“Масофадан ўқитиш чоғида ўқитувчиларга қўйиладиган талаблар ҳам кўп. Ярим ўқув йилликни онлайн асосида ўқитиш давомида ўқитувчи-ларимиз ҳам анча тажриба тўплади. Шу боис янги ўқув йилида камчиликлар кам бўлади деб ўйлаймиз. Педагог-ларга қўйиладиган талаблар, шу жумладан шахсий компьютернинг бўлиши, унинг интернет тармоғига қўши-лиши ҳамда ўқитувчилар дарс ўтиш давомида хонадаги тинчликни сақлаш каби шартлар эътиборга олинган.
Анжуманда Рашид Абадули саволларга батафсил жавоб бериб, устозлар эҳтиёжига лоқайд қарамайдиганлигига тўхталиб, уларга олқишини билдирди. Анжуманга аҳиллик билан иштирок этган муаллимлар аҳли кўп масалалар ечимини кўриб, муштарак муомалага келди. Тадбир поёнида кичкинтойларнинг чиқиши билан анжуман ниҳоясига етди.
Ақберен АМАНГЕЛДИ.