Масофадан ўқитиш – таълим олувчи билан педагогнинг ахборий коммуникация технологияларни ва телекоммуникация воситаларни қўллаган ҳолда амалга оширадиган таълим тури эканлиги маълум. Бу жаҳоннинг Буюк Британия, АҚШ каби мамлакатларида азалдан қўлланилиб келади. Қозоғистонда эса пандемия офатига боғлиқ илк марта қўлланилмоқда. Ушбу тизимда аввал ишлаб кўрмаганлигимиздан дастлаб қийналганимиз, тушунмовчиликлар рўй бергани сир эмас.
Аммо, вақт ўтиши билан барчаси изига тушди. Устоз билан ота-она ҳамда шогирд ҳамкорликда ҳаракат қилса, бу камчиликнинг ҳам ўрни тўлишига кўзимиз етди. Янги тизимни ўзлаштириш бизлар учун ҳам, ўқувчиларга ҳам самарали деб ҳисоблайман. Янги таълим бериш ўқитувчининг кундалик машғулотдан ташқари ишларини ташкил этишда ноёб восита эканлигини таъкидламоқчиман. Шу мақсадда янги ўқув йилига катта тайёргарлик юритдик.
Масофадан ўқитишнинг ўргатадиган бир неча онлайн курсларга, телемашғулотларга иштирок этиб, билимимизни такомиллаштирдик. Интернет орқали ўқув тизимини танлаш рақамли таълим бериш заҳиралари билан электрон почтани фойдаланиш орқали теран алоқа ўрнатиш каби ишларни эндиликда қийналмай юритишимизга ишончимиз комил.
Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги катта ишлар бажармоқда. Вазир Асхат Қанатулининг ўзи устозлар билан тез-тез алоқада бўлиб, соҳадаги ўзгаришлар ҳақида тушунтириб боради. Шаҳар инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлими мутахассислари ҳам тайёргарлигимизни мукаммаллаштиришга кўп ёрдам кўрсатади. Келажакда мен ҳам янги тизимни эркин ўзлаштириб ўқувчиларнинг теран билим олиши, учун меҳнат қиламан.
Қамажай ҚАЛДИБАЕВА,
№27 IТ мактаб-лицейининг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.