2021 йилги Туркистондаги боғда жами кўчат сони 10 миллионга етказилади. Шунингдек, шаҳарнинг яшил белбоғини шакллантириш ишлари давом этиб, ўтқазиладиган дарахт кўчатлар билан тўлиқ таъмин этилади. Бугунда бу ерда кузги кўчат экишга махсус 3000 гектарда шудгорлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туркистон вилоятининг табиий ресурслар ва табиий фойдаланишни тартибга келтириш бошқармасининг “Яшил ҳудуд” коммунал давлат муассасасининг ҳудуди бугунда 8650 гектарга етди. Ушбу ишлар маҳаллий иқлимни ўзгартириш учун сунъий ўрмон барпо этиш лойиҳасига ташаббускор бўлган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг топшириға мувофиқ амалга оширилмоқда. Бугунда шаҳарда 2 млн.га яқин япроқли, кўп йиллик дарахт кўчатлари тебраниб ўсмоқда. Шаҳар атрофлича яшил тусга бурканиб, 120 000 квадрат метр ер қўрчалди. Чуқур қазиш, сув тизимлари юритилган. Шаҳарнинг ичкариси ва атрофини кўкаламзорлаштириш, шаҳарнинг қурилишидаги муҳим масалаларнинг бири.
Жорий йил ҳам минтақада терак, қайин, қарағай, арча, дарахтлари ўтқазилади. Янги аэропорт йўлидаги 100 га зиёд ерга қарағай, терак, бўз арча дарахтлари экилган. Шунингдек, кўча бўйига япон сафора, сирия атиргули ҳамда аморфа каби экзотик ўсимликлар ўтқазилади.
Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.