Вилоят марказида ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Бугунда 25 иншоотни кўркам жойга айлантириш ишлари давом этмоқда.
Жами, республика бюджети ҳисобидан «Иш билан таъминлаш – 2020» дастури асосида, биринчи навбатда шаҳарга киравериш ҳудудининг йўл атрофини кўркамлаштириш, гулзорлар ўрнатиш, истироҳат боғлари ҳамда болалар ўйин майдончаларини солиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунда 5 кўп қаватли уй атрофида ўйин майдончалари қурилиши тўлиқ якунланди. Жами, бугунда 25 иншоотга иш суръати 70 фоизга тугалланмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет ҳисобидан ободонлаштирилаётган иншоотлар ҳам бор.
Бундаги ўзгачалик, кўплаган уй, кўча атрофида солинаётган иншоотлар лойиҳасини турғунлар шахсан ўзлари ишламоқда. Аҳоли лойиҳаси асосида турғунлар таклифларини ўз уйлари олдида эскиз лойиҳаларини ясамоқда. Жами, ушбу 25 иншоот август ойининг охирига қадар якунланиб, фойдаланишга берилади деб кутилмоқда.
Мардикорлар томонидан 3 йилга кафолат хат берилади. Агарда муаммо пайдо бўлса, мардикорлар ўз ҳисобидан қайта аслига келтириш ишларини амалга оширади.