ШАҲАР ҲОКИМИ ТУРҒУНЛАРНИ ҚАБУЛЛАДИ

544 көрілім

Ҳафтанинг душанба куни Туркистон шаҳри ҳокимлигига бир гуруҳ шаҳар турғунлари келди. Уларнинг асосий шикояти: Манзилли ижтимоий ёрдамни тайинлаш, мактаб формаси ва турғун уй навбати бўйича уй олиш.

    Шаҳар ҳудудида умумий сони 1452 (1002 ипотека, 450 – кўпфарзандли оилаларга) уй қурилиши олиб борилса, 540 коммунал турғун уй (навбатда турган) фойдаланишга беришга мардикор компанияси томонидан ўтказилган эди. Шунингдек, мардикорлардан қабуллаш борасида уйларнинг бир неча муаммолари маълум бўлиб, уни таъмирлаш зарурияти туғилди. Шу сабабли, бугунда аслига келтириш ишлари олиб борилмоқда. Камчиликлар шу ойда таъмирланиб, сентябрь ойида квартиралар топширилади деб кутилмоқда. Турғун уйга муҳтож фуқаролар рўйхатида: кўпфарзандли оилалар, турмуш шароити ночор гуруҳдаги фуқаролар, (I – II гуруҳдаги ногиронлар) бева аёллар, ногирон фуқароларни тарбиялаётганлар, етим болалар, уйи офатли деб ҳисобланган фуқаролар, бюджет соҳаси ходимлари бор. Барчаси қонун доирасида навбатлари бўйича ажратилиб берилади.

   Оналар масаласи бўйича саволнинг бири –  манзилли ижтимоий ёрдамга эга бўлиш. Жами, бугунда МИЁ 1309 оилага тайинланган. Жумладан, 854 оила шартли, 455 таси шартсиз. Бунга қадар июль ойида 223 оилага шартсиз тўлов юритилган эди. Бугунда август ойида, июль ойининг тўлови жами 1086 оилага ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Келажакда тўлиқ ушбу оилаларга тўлов иши юритилади.

 Туркистон шаҳри ҳокимининг матбуот хизмати.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы