“ХАЛҚ БИЛАН МУСТАҲКАМ АЛОҚА БОҒЛАБ – ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЮРИТИШИМИЗ КЕРАК”

561 көрілім

Шаҳар ҳокими Рашид Аюповнинг раислигида ўтган навбатдаги ҳафталик мажлисда шаҳар раҳбари душанба куни шаҳарда бир гуруҳ кўп фарзандли оналарнинг норозилигига тўхталди. Ҳокимлик томонидан махсус комиссия қурилиб, ушбу масала бўйича текшириш ишларини олиб бориш зарурлигини топширди. Комиссия таркибида кўп фарзандли оналар ва ОАВ вакиллари бўлиши лозимлигини айтди. Бундай шароитнинг вужудга келишига тегишли соҳа раҳбарлари ва давлат ходимларининг ишларига бефарқ қараганлиги мана шундай норозиликка сабаб бўлганлигини ҳам тилга олди. «Ҳар бир давлат ходими халқ билан яқин алоқада бўлиб, очиқ мулоқот юритиши керак»,-деди шаҳар ҳокими Р.Абадули.

   Кун тартиби бўйича биринчи бўлиб рақамлаштириш бўлими бошлиғи Тимур Ахметов иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлат хизматларнинг автоматлаштириши тўғрисида маъруза қилиб, шу кунлари бўлим томонидан бажарилаётган ишларга атрофлича тўхталди. Умуман, бугунда рақамлаштириш тизими – ишнинг ижобий юришига йўл очадиганлигини тилга олди. Қўшимча маърузага чиққан иш билан таъминлаш ва ижтимоий дастурлар бўлими раҳбари Нурбиби Бурибаева шаҳар бўйича кам таъминланган оилаларга давлат манзилли ижтимоий ёрдам бериш учун 2020 йилга ялпи 3299096,0 минг тенге кўрилганини, ундан 2729747,0 минг тенге республика бюджетидан, 569349,0 минг тенге маҳаллий бюджетдан ажратилганлигини айтди. 2020 йилнинг ярим йиллигида ялпи 3622 оилага манзилли ижтимоий ёрдам тайинланиб, ялпи 978149,9 минг тенге тўланди. Ундан, шартли турига 2930 оилага 750774,1 минг тенге, шартсиз турига 692 оилага 227375,8 минг тенге тайинланиб тўланганлигини баён этди. Шаҳар раҳбари бу борада шаҳарда ўрин олган воқеага боғлиқ аҳоли талабини бажариб, тушунтириш ишларини кучайтириш зарурлигини эслатди.

   Туркистон шаҳри ичкарисидаги ички газ тарқатиш қурилиши ишларининг бориши ҳақида инфратузилма ва коммуникация бўлими раҳбарининг вазифасини бажарувчи Мейрамбек Мўмбеков маъруза қилди. Маърузачининг таъкидлашича, 2019-2020 йили табиий газ билан таъминлаш соҳаси бўйича 11979,524 млрд. тенге маблағ ажратилиб, 1 объект магистрал газ қувурининг ва 6 объектнинг ички газ қувурларининг қурилиш-монтаж ишлари  бажарилган. Жумладан, 1 магистрал газ қувурининг ва 2 ички газ қувурлари июнь ойида давлат қабулидан ўтиб, фойдаланишга берилди. Умуман, йил охиригача Туркистон шаҳридаги 52037 абонент тўлиқ табиий газни фойдаланадиган имконият яратиш режалаштирилмоқда. Шаҳар ҳокими М.Мўмбековнинг шаҳардаги кичик туманлар бўйича босқичма-босқич бажарилаётган ишларнинг ҳисоботини тинглади. Ушбу йўналишда аниқ жавоб эшитмаган шаҳар раҳбари ишни жадаллаштириш лозимлигини айтиб ўтди.

    Иқтисод ва молия бўлими раҳбарининг вақтинча вазифасини бажарувчи Гулзия Абдрасилова 2020 йилнинг шу даврига қадар шаҳар бюджетининг ўзлаштирилиши тўғрисида аниқ ахборот берди. «Мустақил бўлимларнинг маблағи вақтли, ўринли ўзлаштирилиши ишнинг сифатли олиб борилишига ижобий таъсир кўрсатадиганлигини, йил охиригача  ўзлаштирилмаган маблағ қайтарилиши керак»,-деди шаҳар ҳокими Рашид Абадули.

   Мажлис охирида шаҳар раҳбари ўринбосарларига ўз соҳалари бўйича ишни пухта бажаришни топширди.

Райимжон АЛИБОЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы