Шаҳар ҳокимлигида ўтган ҳафталик мажлис кадр ўзгаришлари билан бошланди. Аввало Рашид Аюпов ўзининг янги ўринбосари Мерлан Керимжановни таништирди. Бўлим раҳбарлари хизматида ҳам ўзгаришлар бор. Меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўлимига раҳбарлик қилган Жандўс Тасов эндиликда қурилиш бўлимининг раҳбар лавозимини бажаради. Маданият ва тилларни ривожлантириш бўлимининг раҳбари бўлиб Ғани Аманқулов тайинланди.
«Жылу» идорасининг бугунги фаолиятини танқид қилган шаҳар раҳбари ишни жонлантириш зарурлигини огоҳлантирди. Ўз вазифасини бажаролмай, ишига лоқайд қарайдиганлар лавозимидан озод қилинадиганлигини айтди.
Карантин тартиби шароитида рейд тадбирлар билан аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича полиция бошқармасининг бошлиғи Бауржан Селтанов карантин талабларини бажармаган 312 ҳолат аниқланганлигини таъкидлади. Рўй берган фактларга қонуний чора қўлланиши учун шаҳар маҳсулотлар ва кўрсатилган сифатлар хизмати билан хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига йўлланган. Бугунги кунгача 77 тартиб бузувчиларга жарима солинган. 3 хусусий тадбиркорга 230 ОММ-да маъмурий ҳуқуқ бузиш тўғрисида протоколлар тўлдирилиб, жарима солинган.

Инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими раҳбари Ақмарал Батирбекова янги ўқув йилига тайёргарлик борасида маъруза қилди. 1 синфга қабуллаш ва боласини штат тартибда ўқитаман деган (фарзандининг мактабга боришига қаршилиги йўқ) ота-оналарнинг аризаси электрон равишда қабулланмоқда. Бу ҳақда Рашид Абадули: «Бошланғич синфга борадиган ўқувчи алифбони масофадан ўргана олмайди. Шу боис, мактабга бориши керак. Таълим даргоҳлари бўш эканлигидан ҳар синфда 5-10 боладан ўқитиш имкониятимиз бор. Бунга ота-оналар тушунишлари керак деди.
Демак, 2020-2021 ўқув йилининг 1 сентябрида 6 мингга яқин кичкинтойлар мактаб остонасига қадам қўяди, деб кутилмоқда. Дарс жадвалига мувофиқ жамоат кўликлари ҳам қатнайди.
Нуртас КЕНЕСБЕКОВ.
