ҲОКИМ БЕКЗАТ КИЧИК ТУМАНИДА БЎЛДИ

540 көрілім

Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов «Бекзат» кичик туманида бажарилаётган  ишларнинг бориши билан танишди. Аввало, июнь ойида бошланган Балтакўл тош йўли бўйидаги 1,2 чақиримга чўзилган аллеяни кўриб, бир қатор танқид-эслатмалар айтди.

«Көркем қала» МЧБ мардикорлик қиладиган аллея қурилишига алоқадор шаҳар раҳбари турғунларга қулай шароит яратиш мақсадида велойўл, эрталаб югуришга мўлжалланган йўл бўлишини айтиб, лойиҳани такрор кўриб чиқишни топширди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими Т.Байтерекули кўчасидаги икки қаватли уйларнинг (Черемушка) яқин орада таъмирлашдан ўтказиш зарур эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Шундан ишни жадаллаштириб, тегишли тадбирларни ташкил этишни топширди. Бунда табиий газ, канализация жойлаштирилиб, ташқи ҳожатхоналар солинадиган бўлади ҳамда мазкур кичик тумандаги  А.Усенов ва А.Сандибай кўчалари бўйи яшилликка бурканади. Шу кунлари тупроғи текисланиб, сув манбааларининг тизими тортилган. Бундан ташқари шаҳар раҳбари чимларнинг вақтида суғорилиши учун маҳаллий аҳолини ишга жалб этиш кўзда тутилишини ҳам айтиб ўтди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы