ПРАЙМЕРИЗНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

529 көрілім

“Nur Otan” партияси Туркистон вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев ҳудудимиздаги туман-шаҳарларни иш сафари билан ораламоқда. Сафар мақсади – 17 август билан 3 октябрь оралиғида элимизда етакчи партиянинг праймеризига Туркистон вилоятида тайёргарлик боришини қўлга олиш.

   Ушбу учрашувларга “Nur Otan” партияси туман бўлимларининг вакиллари билан ташкилий қўмита аъзолари сафарбар этилди.

   “Nur Otan” партияси Туркистон вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари праймеризни ташкил этиш бўйича асосий вазифалар билан топшириқлар нуқтаи назаридан иштирок этувчиларнинг саволларига жавоб бериб, туманлардаги ташкил этиш қўмиталари аъзоларини ўқитиш, уларнинг сиёсий баҳсга тайёр бўлишини таъминлаш, праймериз қоидасини тарғиб қилиш бўйича ишлар олиб бориладиганлигини таъкидлади. Жумладан, ушбу саралашни ташкил этишга масъул фуқаролардан адолатлик ва шаффофлик талаб этилади. Тайёргарлик юқори савияда бўлиши лозим эканлиги ҳам масъул фуқаролар эътиборига ҳавола этилмоқда.

   Туманлардан ҳам партия аъзолари, фаол фуқаролар праймеризга иштирок этишга қизиқиш уйғотаётганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ҳақда Бейсен Даулетули келажакда туманлардан ҳам кадр заҳирасига ватанпарвар, меҳнатсевар фуқароларни жалб этиш режаси борлигини ҳамда етакчи партиянинг ушбу ташаббусини жамоатчилик қўллаётганлигини таъкидлади.

   “Nur Otan” партияси Туркистон вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосарининг ушбу мақсаддаги сафари давом этмоқда.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы