ТУРКИСТОННИНГ ЖАРЧИСИ

639 көрілім

«Түркістан» газетаси бу йил 90 ёшга тўлаяпти. «Түркістан» газетасининг тўйи, бир-бирига ака-ука бўлгандек «Туркистон» газетасининг ҳам тўйи. Бу байрам иккала газета учун бирдамлик байрами.

   «Түркістан» ва «Туркистон» газеталари шаҳримизда, қишлоқларимизда истиқомат қиладиган турли миллат вакиллари, шу жумладан қозоқ ва ўзбек халқлари орасида дўстлик риштасини боғлаб келаётган, тотувлик ва бараканинг жарчиси бўлиб келаётган газета.

   Йилнома газетамиз ўз муштарийлари билан 90 йил ичида дийдор кўришиб, муштарийларни газета орқали давлат сиёсатидан хабардор этиб, жамият ва халқ орасида олтин кўприк бўлиб келмоқда.  Газетамиз нечоғлик мушкул кунларга, ўткинчи даврнинг қийинчиликларига бардош бериб, халқимизнинг севимли газетасига, ҳаётнинг кўзгусига айланди, обрў топди, шон-шараф топди.

   Мен «Түркістан» газетасини 1954 йили ўрта мактабни битириб, Иқондаги Кўк-сарой МТС-да тракторчи бўлиб ишлаб юрган йилдан бошлаб ўқийман, обуна бўлганман. 1955 йили мен Туркистон педагогика билим юртига ўқишга кирганда газета жамоаси билан яқин алоқада бўлдим. Газета таҳририяти ўша пайтда ҳозирги “Эдем” мажмуаси ўрнида жойлашганди. Мен газета ёнидаги мухбирлар ва ижодкорлар тўгарагига икки йил қатнашиб, кўп нарсаларни ўрганганман. У пайтда бош муҳаррир Абдужаббор ака Абдусаттаров эди. Тўгаракка Мадали Аширбаев раҳбарлик қиларди. Ўзбек бўлимида Аҳмаджон ака ишларди. Унинг жасоратига, матонатига, меҳ-натсеварлигига, дилкашлигига қойил қолардим.  Қозоқ тилида чиққан газетани туни-куни чарчадим демай, баъзан таҳри-риятда тунда ётиб қоларди. Мен Аҳмаджон акадан мақола ва шеърлар ёзишни ўргандим.

   Менинг биринч шеърим 1958 йили «Туркистон» газетасида чиққан. Шунда қувончим чексиз эди. Педагогика билим юрти талабалари табриклаганда ҳаяжоним ўзгача эди. Ҳозиргача газетага обуна бўлиб, севиб ўқийман. Ўзимни севимли газетамга мақолалар ва шеърлар ёзиб тураман.

   Ҳозир газета ўтмишдаги газета эмас, унинг сифати, мазмуни, безатилиши ўзгарди, мухлислар учун ўқимишли газетага айланди. Бу газетада ажойиб бош муҳаррирлар, билимдон мухбирлар ва хизматчилар ишлаб, оламдан ўтиб кетди. Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.

   Ҳозир газетага Малик Жумаханули Давлетов бошчилик қилмоқда. У журналистика соҳасида кўп ишлаб тажриба орттирган инсон. Ҳозирги газета ютуқларида унинг хизматига катта. Газета жамоасида Лаззат Сарибаева, Қуаниш Тасибаев, Райимжон Алибоев, Мамиржон Набиевлар билимдонлик ва жонбозлик билан фаолият юритса, Нуртас Кенесбеков, Рўзиохун Мадалиев ва Шинар Адилхан қизи бошлаган ёш журналистлар аҳли сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.

   28 июнь – Матбуот куни ҳамда «Түркістан» газетасининг 90 йиллик газета тўйи муносабати билан табриклайман. Уларга соғлик-саломатлик, ижодий баркамоллик, тинчлик, ҳотиржамлик тилайман.

Айниддин АБУБАКИРОВ,

Қозоғистон халқ маорифи аълочиси, Туркистон шаҳрининг ҳурматли оқсоқоли.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы