Туркистон шаҳридаги мавзеларда бажарилаётган ишларнинг боришини оралаб кўрган вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Тажибаев Кентов шаҳрига тасдиқланган №7 мавзе иши билан танишди. Минтақа раҳбарининг ўринбосари келажакда бажариладиган ишлар кўп эканлигини етказиб, мана шундай суръат билан ишни давом эттириш кераклигини тилга олди.
Таъкидлаш жоиз, №7 мавзенинг ер ҳажми 545 га ҳудудни ташкил этади. Бу ерда турғун уйлар сони – 2971 бўлса, аҳоли сони – 10 525 одам. Жами 72 кўча бор (ундан: 39 кўча, 33 муюлиш), 11 ижтимоий, 50 тадбиркорлик, 4 ишлаб чиқариш иншооти жойлашган. Кентов шаҳрида тасдиқланган жадвалга биноан, 2019 йили 7 мавзега бир спорт воркаут ва болалар ўйин майдончаси бунёд этилди.

Кичик туманда намунали кўча сифатида Б.Майлин кўчаси танланган. Марказий кўчани ободонлаштириш учун 1200 метр ерга тротуар солиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 12 ўриндиқлар, аҳлат қутичаси ва 10 ёруғлик устунлари ўрнатилди. Чим (газон) тўшаш ишлари олиб борилиб, 85 метр ерга асфальт тўшалди. Шу кунлари кўча бўйига 2 бекат ўрнатилиб, автобус тўхтайдиган майдончалар тайёрланмоқда. Кўламдор ишларга маҳаллий аҳолидан 30 одам ишга жалб этилган. Шу кунга қадар мавзедаги 2971 уй турғунларига қаттиқ маиший қолдиқлар ва табиий газ билан таъминлаш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилганлигини ҳам алоҳида тилга олишимиз жоиз.