ТАРБИЯВИЙ МОҲИЯТИ МЎЛ БАЙРАМ – ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ КУНИ

630 көрілім

Ҳар одамнинг диди турлича. Армонлари ҳам турфа хил. Инсонийлик нуқтаи назардан менинг ҳам юрган йўлим, кечган ҳаётим минг турли. Бир сўз билан айтганда давлат хизматига келишим ҳам ўша баланд мақсадларимни бажариш ва нақд амалга ошириш учун десам бўлади.

 Қисқача таржимаи ҳолимга тўхталсам. Машҳур Қоратоғ этагида жойлашган, Мухтар Авезовдай улуғ ёзувчимиз «Қаратоғ тожи» деб атаган Кентов шаҳрида ҳаёт эшигини очдим. Турар Рисқулов номидаги №24 умумий ўрта мактабда дастлаб билим олиб, 7-синфдан бошлаб Дарин мактабида ўқидим. Сўнг Қарағанди шаҳридаги Болашақ коллежида «Ахборот тизими дастури» ихтисоси бўйича билим олдим. Уч йиллик ўқув битгандан сўнг Шимкентдаги Ҳудудий ижтимоий-инновация университетида дастлабки ихтисосим бўйича бакалавр унвонини олдим. Университетни битиргандан сўнг меҳнат фаолиятимни Янгиқўрғон ҳудудида бошладим. Шаҳар ҳокимлигига шу йилнинг февраль ойидан бошлаб урбанистика бўлимининг бош мутахассиси бўлиб жойлашдим. Айни пайтда ушбу бўлимнинг раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб фаолият юритяпман.

 Энди Давлат хизматчиси куни алоҳида аҳамиятга эга байрам. Шу хизматнинг ўзи айтиб турганидек, масъулиятни жуда кўп талаб этади. Сабаби, давлат деганимизнинг ўзи яхлит халқ. Ундаги ҳар бир ходим халққа хизмат кўрсатади. Элдаги иқтисодиёт, сиёсий барқарорлик шароитларни таъминлаш учун тер тўкади. Моҳияти ва масъулияти кенг иш тури. Шундан бўлса керак, ёш давлат хизматчиси сифатида тажрибалар тўплаб, ўз ихтисосим орқали халққа қандай фойда текказаман, ҳалол меҳнатим орқали шаҳар равнақига қандай ҳисса қўшаман деганни ўйлайман. Доимо самарали ишлар ишласам деб орзу қиламан. Камчилик томонлари бўлса тўлдириб, билмаётганларим бўлса катта авлоддан ўрганиб бораман. Шу довруқли хизмат уддасидан чиқишимга ишончим мўл.

 Сўз сўнггида барча ҳамкасбларимни байрам билан табриклаб, хизматларига омад тилайман. Буюк Абай айтганидек, халқнинг фарзанди бўлиш бахти доимо ҳар биримизга насиб этсин. Меҳнатларингиз самарали ва зафарли бўлсин. Сабаби, давлат хизматчиси куни ушбу соҳа мутахассисларига халқининг эҳтиёжини ҳақиқий тушунса дейдиган, сўздан кўра нақд ҳаракатлар кўп бўлса деган тушунча йўлида бошлайдиган кун ҳисобланади.

Сержан  НАРБЕК,

урбанистика бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы