Шаҳар иқтисодиётининг ривожланиб, тараққиётига ҳисса қўшишни мақсад тутган банк хизмат кўрсатиш маркази шаҳримизда очилди.
Яъни «Нурбанк» ҳиссадорлик жамиятининг Сайрам туманида жойлашган Туркистон вилояти бўлими махсус марказ очди. Асосий эътиборга олингани ўз мижозларига барча шароит яратиб, хизматнинг барча турларини мақбул этиб тавсия этиш кўрилган.
Банкнинг вилоятдаги бўлимининг директори Сакен Жасенов нақд заруриятдан туғилганлигини таъкидлаб, бугунги кунда вилоятнинг бир неча минтақасида шундай марказлар очилган, қонуний ва хусусий шахсларнинг эҳтиёжини қаноатлантиришни таъминлаётганлигини таъкидлади. Янги очилган марказнинг келажакда вилоят бўлимига айланиши зарурлигини таъкидлади.
Эл манфаати учун Тавкехон шоҳ кўчаси бўйида қад ростлаган мазкур масканда 6 ходим, яъни раҳбар, касса бўлими, қонуний ва хусусий шахсларга, кичик ва ўрта бизнес хизматларига масъул мутахассислар жалб этилган.
Умитбек БАҒДАТ.
