Мамлакатимизда турли байрамлар нишонланади. Шуларнинг ичида ўзига хос моҳиятга эга байрам – Қозоғистон полицияси кунидир. Бу байрамнинг хусусияти қозоғистонлик полицияни қурган фахрийлар билан унинг сафида меҳнат қиладиган ходимларга олқиш билдириб, мамлакатимизнинг осойишталигини, барқарорлигини, хавфсизлигини таъмин этиб ҳамда тинч замонда эл учун ўз ҳаётини қурбон этган полициячиларни ёдга оладиган дам.
Полиция байрами арафасида шу соҳада тер тўккан иккита фахрийларимиз тўғрисида баён этмоқчимиз. Қаҳрамонликнинг мангулиги, меҳнатнинг самараси эканлигини, ҳеч қачон унутилмайдиганлигини ёдда тутсак бу кишилар ҳақида ҳар қанча гапирсак ҳам оз.
Дастлабки, қаҳрамонимиз Батирхан Сансизбаев ички ишлар соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилди. Хусусан, 1981-1990 йиллари шаҳримиздаги назорат бўлимининг милиционери. 1990-1991 йиллари шаҳар ички ишлар бўлимининг участка инспектори, 1991-2003 йиллари тергов бўлимининг терговчиси, катта терговчи, 2003-2005 йиллари ички ишлар бошқармасининг катта инспектори бўлиб хизмат қилди. 2005 йили нафақага чиқиб кексалик гаштини сурмоқда. Мана шу йиллари қанчалаб ишлар бажарди, шаҳар аҳолисининг осойишталиги учун тинимсиз меҳнат қилди. Бажарган ишлари шаҳар халқининг хотирасида теран сақланган.

Фахрий фуқаромизнинг яна бири Бахтжан Бейсембаев 1985 йили май ойида ССРИ Урал ҳарбий округининг 63577 ҳарбий бўлимида ҳарбий бурчини ўтайди. 1985-1992 йиллари Чапаев номли колхозда қурувчи, Туркистон туман ички ишлар бўлимининг давлат ёнғин хавфсизлиги назорат инспектори, 1993-1994 йиллари ички ишлар бўлимининг ўсмирлар бўйича инспектори, туман ички ишлар бўлимининг катта инспектори, 1994-1997 йиллари туман ички ишлар бўлимининг штаб бошлиғи, бўлим бошлиғининг ўринбосари, шаҳар ички ишлар бошқармасининг штаб бошлиғи, мазкур бошқармада ўсмирлар иши каби вазифалар бажарди. Ёши улғайишига боғлиқ нафақага чиққан. Ҳарбий унвони – полиция подполковниги.

Ушбу иккала фуқаро нафақа ёшига чиқса ҳам жамият билан алоқасини узмаган, жамоат ишларни давом эттириб келаяпти. Бажарган эзгу ишлари сафида шаҳримизнинг нуроний кексалари кунига кўра «Дети войны» медалини тайёрлаб, туҳфа қилиб қувончга сазовор этган. Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига кўра махсус «Буюк Ғалабага 75 йил» байрам медалларини уруш фахрийларига, фронт орти меҳнаткашларига тақдим этди.
Хулоса қилиб айтганда «Яхшининг яхшилигини айт, нури тошсин» деганларидек ҳар иккала фахрийларимизнинг халққа қилган эзгу ишларини баён этдик. Қозоғистон полицияси куни муносабати билан ушбу фуқароларни байрам билан табриклаймиз.
Жарқинбек Қулбайимбетов, Жақсибек Бейсенов, Ўтепберген Қуанишбаев, Асилтай Ўримбетов, Абдикамал Ашимбетов, Шўра Исмўлдаев, Пернетай Дўсибеков.
