Туркистон шаҳрида коронавирус иллати муносабати билан карантин тартиби кучайтирилмоқда. Шунга боғлиқ Туркистон вилояти бош давлат санитария шифокори Н.Нишоновнинг қарорига ўзгаришлар киритилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди. Эътиборларингизга ҳокимнинг тармоқдаги баёнотини ҳавола қиламиз.
Ҳурматли шаҳар аҳолиси!
Туркистон вилояти бош давлат санитария шифокорининг №24 Қарорига мувофиқ аввалги талаблар билан шартларга ўзгаришлар киритилганлигини хабар қиламиз.
65 ёшдан ошган одамларга зарур эҳтиёжсиз кўчага чиқишига, 14 ёшга қадар болаларнинг катталарсиз юришига ва оила аъзоларини қўшмаганда уч одамдан ортиқ тўпланишга, шунингдек истироҳат боғлари, майдонлар, ҳиёбонлар ва фаввораларда сайр қилиш ман қилинади.
Озиқ-овқат ва озиқ-овқат бўлмаган бозорлар санитария дезинфекция талабларини бажариши мажбурий, ҳафтанинг 6 куни 10.00-17.00 оралиғида ишини давом эттиришга ҳақли. Халққа хизмат кўрсатиш марказлари ҳам 10.00-17.00 оралиғида дезинфекцияни кучайтирган ҳолда хизмат кўрсатади.
Жамоат кўлик фаолияти саҳарги 6.00-10.00 га қадар ва кеч 17.00-21.00 га қадар тартибни кучайтирган ҳолда чекланади.
Жамоат жойларида, кўчада мажбурий равишда тиббий ниқоб тақиб, масофани сақлашларингизни сўраймиз!
