Шаҳар инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлимида долзарб масалалар кўрилган онлайн йиғилиш ўтди.
Бугунги жамият муаммосига айланган порахўрликка йўл қўймаслик ва бошқа муҳим мавзуларни муҳокама қилган тадбирга уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат агентлигининг вилоят бўйича Департаменти катта офицери Ақтўре Талғатули, шаҳар инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлими раҳбари Ақмарал Ботирбекова, ўрта мактабларнинг директорлари ва ушбу бўлим ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида Ақмарал Усен қизи соҳадаги ишларни батафсил баён этиб, асосий йўналишлар ҳақида гапириб, битирувчи ўқувчиларнинг тайёргарликлари ва эътиибор қаратиш керак бўлган масалаларга тўхталди. Зобит тест давомида ҳалолликка суяниб, кўзбўямачилик ва ҳийлага йўл йўқлигини тушунтириб, департамент қошида қурилган махсус тезкор гуруҳ тест вақтида ишлайдиганлигини, назорат тадбирлари жиддий равишда кучайтирилганлигини айтди. Сўз орасида Туркистон вилояти уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат департаменти билан «Ҳалоллик майдони» лойиҳа идораси бажарган ишлар билан таништирди.

Бу йил ягона миллий тест қоидасида жиддий ўзгаришлар бўлмагани билан назорат кучайтирилган. Яъни шу йилдан бошлаб тестга иштирок этадиган битирувчилар қўшимча воситалар (алоқа қуроллари ва бошқа фойдаланиш ман этилган буюмлар) топилган шароитда натижаси йўққа чиқади ва бир йил бадалида қайта тест топшира олмайди.
