ЯШНАГАН ТУРКИСТОННИНГ ҲАР КУНИ ТАРИХ

727 көрілім

Мовий гумбази олисдан кўринадиган маънавий шаҳар икки йил муқаддам янги мақомга эга бўлиб, вилоят маркази сифатида ташкил этилди. «Туркистонимиз вилоят маркази бўлди» деб қувониб суюнчи сўраган ҳамюртларимиз жуда кўп. Ҳатто бу қувончли дамда олис-яқиндан ҳам ҳақиқий илтифот билдирганлар ҳам кўп бўлган эди. Элбоши Н.Назарбаевнинг «Туркистон қайси томонидан олсак ҳам вилоят маркази бўлишга муносиб» деб тарихий қарорга имзо чекди. Туркистоннинг жаҳон жамоатчилигига муштарак шаҳар эканлигини танитган тарихий кунга ҳам икки йил тўлибди. Минтақа тараққиётига ўзгача кўтаринкилик берган тарихий ҳужжат Туркистоннинг йилномасидаги зафарли саҳифа бўлди.

Қозоқ хонлигининг маркази бўлган, маънавий озуқаси мўл шаҳарни Давлат раҳбари Қ.Тўқаев маданият ва маънавиятнинг рамзи, халқимизнинг бўйтумори, элимизнинг олтин бешиги деб ҳисоблади. Мана шундай Буюк Ипак йўлида жойлашган тараққиёт маркази ишонч ва қўллов натижасида жадал ривожланмоқда. Ҳамшаҳарларимиз янги иш жойлари билан таъмин этилмоқда, тадбиркорларга қўлловлар кўрсатилмоқда, хавфсизликни жонлантириш учун турли лойиҳалар, тартиб назорати учун рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарни ривожлантиришга аҳоли ҳисса қўшиб, истироҳат боғларининг лойиҳасини ҳам ўзлари ясамоқда. Ошкоралик – ҳозирги янги вилоят марказининг асосий жиҳати.

   Маънавий-маданий ҳудуд, маъмурий-тадбиркорлик марказ Туркистоннинг янги қиёфасини белгилайди. Эгамен элимизнинг ҳар вилоят ва шаҳарларга туҳфа қилган иншоотлар фойдаланишга берилиб, турғунларга қувонч бахш этмоқда. Экология ва иқлимни яхшилашга бағишланган «Яшил белбоғ», ирригация каналлар, кўп қаватли турғун уйлар, истироҳат боғлар, ҳиёбонлар, тадбиркорлар учун қулай йўллар, аҳолига қулай муҳит ҳадя этиш мақсадида йўллар, светофорлар билан рақамлаштириш мақсадида ишлар ҳали ҳам давом этмоқда.

   Туркистоннинг «Бирлашган шаҳар ва маҳаллий ҳокимлик» ташкилотига аъзо бўлиб, Халқаро меморандумларга имзо чекиши натижасида Туркистон қиёфаси турли элларда ифодаланмоқда.

   Вилоят марказини ривожлантиришдаги мақсад –  мегаполис шаҳарлар билан тенглаштириш эмас, Халқаро даражадаги Рим, Стамбул, Иерусалим шаҳарлари каби тарихий шаҳар сифатида ўз хусусиятини йўқотмасдан ривожлантириш ҳамда шу ўринда олдингга қўйилган мақсадимиз ҳам бор. Икки йил ичида ҳашаматли бинолар қад ростлаб, шаҳар тараққиётининг тараққиёт йўли таҳлил қилинди. Қисқа вақт ичида катта ишлар бажарилиб, изчил ташаббуслар амалга ошди. Шаҳар меъморчилик жиҳатидан шарқ намунасида қайта жонланди. Уларнинг ҳаммаси сиз билан биз бўлиб ҳақиқий жонкурялик натижасида амалга ошмоқда. Вилоят марказининг қад ростлаши учун Туркистонга келиб, ўз ҳиссасини қўшаётган давлат ходимлари, кўплаб алп компаниялар бор. Мен учун шундай кўҳна шаҳарда хизмат қилиб, Элбоши алоҳида эътибор қаратган шаҳарни бошқариш улкан бахт. Ҳатто шажарали ўлкада хизмат қилаётган ҳам, тупроғига ўйнаб ерини босиб макон тутганларнинг ҳам боши осмонда деб ўйлайман.

   Замини хазинага тўлуғ Туркистон меҳмондўст халқи билан, илтифотли ёшлари билан, ёзи Дубайдан ҳам кам бўлмайдиган об-ҳавоси билан, бозордаги нарх-наво ўзга шаҳарлар билан таққослаганда кўп арзонлиги билан танилган. Шаҳарни янада тараққий эттириш барчамизнинг муштарак вазифамиз. Элбоши Н.Назарбаев таъкидлаганидек, кўҳна Туркистон янги Қозоғистоннинг чиройли шаҳрига айланади. Гуллаб-яшнайвер кўҳна Туркистон.

   Ҳурмат билан Туркистон шаҳри ҳокими

   Р.Аюпов

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы