Сўнгги пайтда шаҳар аҳолиси тумов аломатлари билан шифокорларга кўп мурожаат этмоқда. Юқумли хасталикнинг тарқалиш суръати ҳам ортаётганлигини айтиш керак. Шунга кўра, аҳолининг хавфсизлиги учун шаҳар ҳокимлиги истироҳат боғлари билан фаввораларни вақтинча тўхтатди. Бундан ташқари давлат хизматини қулайлаштириш мақсадида янги турғун уй ҳудудида ҳамда шаҳарнинг четки ҳудудларида яна аҳоли идоралари очилади. Шунингдек, имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кўлик қўйилади. Бу ҳақда Туркистон шаҳрининг ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик мажлисда маълум бўлди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича давлат хизмат кўрсатиш мониторинги бўлимининг раҳбари Мадина Байғут ахборот берди. Маърузачининг маълумотига кўра бугунда аҳоли идорасида турғунларнинг 60-80 фоизи “egov.kz” сайти орқали ўзига-ўзи хизмат кўрсатиши амалга ошмоқда. Мустақил хизмат олишга ҳали ҳам қўшимча тузилмаларнинг зарурлигини кўрсатди. Идора раҳбари имконияти чекланган фуқароларнинг электрон рақамли имзо (ЭЦП) олишнинг қийинчиликларига тўхталди. Шаҳар раҳбари бундай фуқароларга келажакда кўлик шароитини яратишни топшириб, келаси йили аҳоли идоралари сони ортадиганлигини етказди. Шунингдек, турғун уй муносабатлари ва турғун уй инспекцияси раҳбарининг вазифасини бажарувчи Абуталиб Асановга: Қонунсиз уй олган фуқаролар бўлса аниқлаб, чора қўлланиш сизнинг вазифангиз деган Рашид Абадули «Ўтирор» кичик туманидаги уйлар ҳовлисининг ёруғлигига, қуриган ҳашакларига, кираверишдаги тозалигига танқид айтиб, бошқарувчи компаниялар ва аҳоли билан юзлашиб, келажакда лойиҳа тавсия этишни топширди.
Йиғилиш охирида шаҳар ҳокими кун тартибида кўрилган масалаларга боғлиқ тегишли бўлимларга лоқайдлик кўрсатмай ишни жадал бажариш зарурлигини таъкидлади.
