Туркистон вилоят суди ва Туркистон шаҳар суди ташки-лотчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди.
«Судгача ва суддаги меҳнат тортишувларига оид тотувлаштириш тизимини ривожлантириш» мавзуида ўтган тадбирнинг аҳамияти ўзгача бўлди. Иш берувчи ва иш олувчи томонлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, унинг самарадорлигини орттириш, меҳнат қонунномасини қўллаш масалаларини муҳокама қилиш мақсади эътиборда бўлди. Шунингдек, икки томонлама доимо ўрин оладиган муаммоларни ҳал қилишнинг нақд йўлини қидириш асосий эътиборга олинди.
Вилоят ва шаҳар судларининг судьялари, соғлиқни сақлаш, таълим, меҳнат инспекцияси бўйича бошқармаси, ички ишлар органлари, прокуратура ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Кун тартибида муҳим масалаларни муҳокама қилган йиғилишнинг очилишида Туркистон вилоят судининг судьяси Серик Дзюлиев кириш нутқи билан очди ҳамда тадбирнинг рисоладагидек ўтишини таъминлаб, модераторлик вазифасини бажарди.

Мазкур тадбир давомида соҳа мутахассислари «Меҳнат мунозараларининг олдини олиш», «Меҳнат мунозараларини ҳал қилишдаги аҳамияти» мавзуида маърузалар қилиб, меҳнат масалалари бўйича қонунда белгиланган ўзгаришлар ва тўлдиришларни тилга олди. Мазкур мажораларнинг олдини олиш ва консультатив кенгаш иши бўйича масалалар муҳокама қилинди. Мунозаралар ва меҳнат муносабатларини ҳал қилиш йўллари атрофлича муҳокама қилинди.
Умитбек БАҒДАТ.