1997 йили ҚР Президентининг Фармони бўйича 31 май – сиёсий қувғин-сургун қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилинди. Йигирма уч йил бадалида қозоқ эли шу санани нишонлаб келмоқда.
Элимизда қувғин-сургун қурбонларига бағишланган кун белгиланибгина қўймасдан, режалар асосида ишлар олиб борилмоқда. Масалан, Мустақиллик йиллари 146,5 минг гуноҳсиз азият чеккан ватандошимизнинг номлари ёзилган 14 “Аза китоби” нашр қилинди. Қонунга мувофиқ, 340 мингдан зиёд ноқонуний қувғин-сургунга учраган фуқаролар оқланди.
Миллати билан дини, тили ва дилига қарамасдан минглаган фуқаролар тоталитар тизимининг тегирмонига тушиб, бошқача фикрлагани учун судланди. Она заминидан аёвсиз қувилиб, қамоқхоналарда бегуноҳ кўз юмди. Бугунги эгамен Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси учун ёвузлик қурбонларини хотирлаш ва ёдда сақлаш муқаддас бурчимиз. Улар бугунги авлод бор экан ҳеч қачон унутилмайди.
Бекбўлат ТУРЕКУЛОВ,
Туркистон вилоятининг Фавқулодда вазиятлар департаменти кадр сиёсати бўлимининг раҳбари, фуқаролик мудофаа майори.