Шаҳар ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик мажлисда кун тартибида уч масала кўрилди. Хусусан, ғамхўрлик дастури бўйича тадбирларнинг бажарилиши, ЯМТ-га тайёргарлик боришини муҳокама қилиш масалалари, вилоят ҳокими Ў.Шўкеевнинг протокол топшириқлари бўйича масалалари тингланди.
Кун тартиби бўйича иш билан таъминлаш ва Н.Бурибаеванинг баён этишича Туркистон шаҳри бўйича «Ғамхўрлик» дастури асосида ҳаёти қийин шароитдаги ижтимоий ахволи ночор 161 оила аниқланган. Бу оилаларга ёрдам кўрсатиш учун 122 куратор ҳар бир оилага бириктирилган. Жумладан, 13 оила офат, 39 оила таназзул, 109 оила қаноатланарсиз шароитдаги тоифага киритилган. Шу оилаларнинг ижтимоий муҳтожлигини, уни ҳал қилиш йўлларини аниқлаш мақсадида таҳлил ишлари юритилиб, ижтимоий карта тузилган. Натижада ижтимоий шароити ночор 161 оила таркибида 913 одам рўйхатга олинган. Жумладан, 18 ёшгача бўлган болалар сони 618, ишсизлар – 40 киши, ўзини-ўзи иш билан таъминлаганлар – 23 киши. Иш билан таъминланганлар – 57 киши, 3 ёшгача бола кутимида – 80 киши, нафақадор – 5 киши, ногиронлар – 58 киши, (1 гуруҳ – 17, 2 гуруҳ – 20, 3 гуруҳ -13, 16 ёшгача ногиронлар – 8), талабалар – 32 киши экан.
Меҳнатга яроқли 60 кишини иш билан таъминлаш йўналишида ишлар олиб борилмоқда. Доимий ишга – 32 киши, жамоат ишига – 24 киши, грант олиш учун – 1 киши, қайта тайёрлаш – 1 киши, ёшлар тажрибасига – 2 кишини ташкил этмоқда. Турғун уй ва коммунал хўжалик соҳаси бўйича ёрдамга муҳтож оила сони – 53 бўлса, уй навбатига турганлар – 38 оила, турғун уйни жорий таъмирлашни зарур этадиган – 10 оила, имтиёзли табиий газ ўрнатиш – 5 оила, тиббий ижтимоий ёрдам олишга – 37 киши муҳтож экан. Давлат манзилли ижтимоий ёрдам – 117 оилага тайинланган. «Ғамхўрлик дастури доирасида шаҳар ҳокимлигига қарашли бўлимлар томонидан 18 оилага озиқ-овқат билан 330 минг тенге, қаттиқ ўтин билан 87 минг тенге, моддий кўмак билан 55 минг тенге, насиянинг ўталган суммаси 70 минг тенге моддий кўмак кўрсатилган. Шунингдек, инсоний салоҳиятни тараққий эттириш бўлимига қарашли умумий мактаблар томонидан 752 минг тенге, 13 оилага қаттиқ ўтин билан 161 минг тенге, 44 оилага кийим-кечак билан (403500) ва 11 оилага 140 минг тенге моддий кўмак кўрсатилганини айтди.
Хусусий тадбиркорлар тарафидан 14 оилага озиқ-овқат билан 1047000 тенге, коммунал хизматларни ўташ учун 30 минг тенге ва моддий кўмак билан 6 оилага 278 минг тенге ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, вилоят шаҳар маслаҳати депутатлари томонидан 7 оилага 390 минг тенгега озиқ-овқат билан 1 оилага қаттиқ ўтин билан 15 минг тенге, яна 1 оилага 110 минг тенге ёрдам берилган. Фавқулодда вазиятга боғлиқ “Ғамхўрлик” дастури бўйича рўйхатга кирган 161 оилага «Nur Otan» партиясининг «Биз биргамиз» акцияси доирасида ҳар оилага 50 минг тенгедан жами 8050000 тенге моддий кўмак кўрсатилганини айтди.
Сўнгра инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлими раҳбари А.Батирбекова ЯМТ-га тайёргарлик боришини маълум қилди. Бўлим раҳбарининг маълум қилишича ҚР Таълим вазирлиги тасдиқлаган ЯМТ-ни ўтказиш қоидасига мувофиқ 2020 йилнинг 20 июнь – 5 июль оралиғида ўтказилади. Бу йил тест ўтказиш форматида ўзгариш йўқ. ЯМТ Х.А.Яс-савий номидаги ХҚТУ-нинг тест мар-казида ҳар йилги анъанага кўра ўтади. 2020 йилги тестга иштирокчиларнинг ҳуқуқи ва психологиясига салбий таъсир кўрсатмаслик мақсадида металл изловчилар ва видеолавҳа ёзиш камералари онлайн режимида ишлаб, барча аудиторияларнинг тест бориши компьютерга ёзиб борилади. ЯМТ-нинг ошкоралигини таъминлаш мақсадида тест бориши онлайн бевосита эфир орқали кўрсатилади. Коронавирусга қарши эҳтиёт тадбирлари ҳам кучайтирилган. Ҳар аудиториядаги тестга иштирокчилар сони 2 баравар камаяди. Бу йил шаҳримиздан ЯМТ-га 32 мактабдан 1150 ўқувчи қатнашади. Уларнинг 966 таси қозоқ тилида, 185 таси рус тилида тест топширади. Бўлим раҳбарининг баёнотига кўра ЯМТ-га тайёргарлик 100 фоиз эканлигини таъкидлади. Йиғилишда инфратузилма ва коммуникация бўлими раҳбари Н.Жарасов бажарилаётган ишлар тўғрисида қўшимча маълумот қилди. Йиғилиш поёнида шаҳар ҳокими Р.Аюпов йиғилишнинг кун тартибида кўрилган масалаларни сарҳисоб қилиб, инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлими раҳбари А.Батирбековага вилоят маркази сифатида шаҳримизнинг битирувчи ўқувчилари ЯМТ-дан вилоят бўйича юксак натижага эришиши лозимлигини топширди.
Қуаниш ТАСИБАЕВ.