ХАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

672 көрілім

Газетамизнинг доимий фаол жамоатчи обуначиси, «Улес» хайрия жамоат жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров ташкилотчилигида вилоят марказида тўхтовсиз хайрия – мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.

   Ҳайит байрамига ҳамда Ғалабанинг 75 йиллиги шодиёнаси шарафига  Р.Қўчқоров Туркистондаги  101 кам таъминланган, кўп болали оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари пакетини ҳадя этди. Бир неча миллион тенгелик ушбу хайрия ҳадяларини олган турли миллат – қозоқ, ўзбек, татар миллати  вакиллари бўлган  онахонлардан –  беш фарзандли Салтанат Асанова, меҳнат фахрийси Замира Қозоқбоева, ҳамда Элвира Азимовалар «Улес» жамғармасига, шу жамғармага ёрдам бераётган тадбиркорларга, барча ташкилотчиларга ҳамда шахсан Р.Қўчқоровга самимий  миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

   –  Боқувчисиз қолган оилада болаларни тарбиялашдек  осон бўлмаган ишни уддалаб келаётган онахонларга раҳмат, яхшилик кўриб ўсган фарзандлар келажакда юртига, элига яхшилик қилиш мақсади шаклланган  муқим фуқаро бўлиб етишади,-деб ишонамиз. Э.Азимованинг яшаш шароити ўта оғир, уйи ночор ахволда. Шу жиҳатларни эътиборга олиб яқин келажакда шу оилага янги бошпана қуриб бериш ниятимиз бор,-деди Р.Қўчқоров. Кекса ёшдаги нуроний отахон  Мирзахон Ибрагимов тиловат қилиб муҳтожларга  мурувват ёрдам кўрсатаётган тадбиркорларга сиҳат-саломатлик, омад-саодат тилаб дуо қилди. Ижобат бўлсин.

Р.МАДАЛИЕВ.

Суратда: хайрия тадбири чоғида.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы