Шаҳар ҳокими Рашид Абадули Б.Саттарханов шохкўчаси бўйида қурилаётган бассейн иши билан танишди. «AQUA LAND» деб аталган бассейн шаҳардаги карантин режими тугаллангач ёзда илгаргидек сувда чўмилиб, ҳордиқ чиқариш имконини беради.
Инвесторлар томонидан амалга ошган дам олиш масканида кафе, ресторан каби тадбиркорлик масканлари бўлади. Бу янги иш ўрнининг очилишига ва ишсиз турғунларга қўллов кўрсатишга имконият беради. Очиқ майдонда қурилган лойиҳа тизими истироҳат боғи таркибида амалга ошган. Ушбу лойиҳа оила ва дўстларининг мароқли дамларига асос бўлади.
Шунингдек, шаҳар ҳокими шаҳарни оралаш давомида марказий автовокзалда карантин тартиби талабларига қарамасдан сафарга чиқиш ҳаракатида бўлган старекс кўликларини назорат қилиб полиция ходимларига текширишни топширди. Ҳозирги пайтга кўра шаҳарлараро ва туманлараро қатнов ман этилса ҳам сафарга чиқмоқчи бўлганларга чора кўрилади.
«Карвонсарой» мажмуасининг қурилиш суръати талабга мувофиқ юритилмоқда. Кўҳна шарқ бозори қиёфасини кўрсатадиган ҳудуд шу йили фойдаланишга берилган. Бошпанаси йўқ бева уч фарзандли онага шаҳар ҳокими вақтинча уй жой таъминланадиганлигини айтди.