Сон-алвон иқтидор соҳиби, Совет даврида Марказий Осиёдан, Қозоғистондан чиққан давлат арбоби, тўнғич қозоқ дипломати Назир Тўреқулов ҳақида назиршунослар, олимлар қатор яхши асарлар яратган. Бунга ўз вақтида Назирга бағишланган республика, халқаро даражада ўтказилган конференциялар, илмий, тарихий китоблар турли нашрлардаги мақолалар далилдир.
Сирдарё бўйидаги Қандўз аҳоли пунктидан чиққан тўнғич савдогар Тўреқулнинг ҳаёт тақдири Ўзбекистон билан боғлиқ. Қўқон шаҳридан муҳим жой топиб тожик қизига уйланиб, маҳаллий аҳоли билан сингишиб обрўли фуқаро бўлиб камол топган Тўреқулнинг тўнғичи Назир эди. Ақл фаросат билими чексиз арбобнинг катта фаросат соҳибининг асарларини муносиб баҳолай олаяпмизми.
Талантли катта давлат даражасидаги арбоб сифатида теран билим инсониятнинг барчасига муштарак манфаат учун масъул, умуммаънавий борлиғи барчани ҳайратга солган. Давлат бошқариш, ташкилотчилик ишларида юриб, араб тилини ўзлаштирган, мусулмон ўсмирлари учун ўзбек, тожик тилида дарсликлар ёзиб нашрдан чиқаришнинг ўзи осон эмас. Миллий мактаблар очиб, қозоқ ўзбек олий ўқув юртларини ҳам ташкил этди. Совет ҳукуматига тобе бўла туриб уларнинг маҳаллий халқларига ўтказаётган зуғумининг ошкора этилиши мардликка қиёс эди. Бадиий тафаккур ноёб сўз нотиқлик маҳорати соҳиби бўлди. Қозоқнинг сўз бойлиги чет эл сўзларидан иборат. Қозоқ тили иккаламизнинг гаплашаётган тил, деган очиқ ва заминида рози эмаслиги кўриниб турганлиги қандай ажойиб. Шундай бадиий сўз соҳиби ўзбек, тожик қозоқ тилларида ойномаларга муҳаррирлик қилиши, шу тилларда Москвадаги, Ленинграддаги олий ўқув юртларида маърузалар ўқиганининг ўзи қандай жасорат.
Ҳа, Назир Совет Ҳукуматининг тухмати билан нохақ жафо чекиб отишга ҳукм қилинди. Тўнғич элчи ўз элида юрганида ҳам Москвада Саудия арабистонида бўлганида ҳам Совет Ҳукуматига ҳеч қандай жиноят қилган эмас. Хукуматга бенуқсон ҳалол хизмат қилди. Туркийлар юртининг йўғини излаб миллат доҳийлари билан мулоқотда бўлди. Уларнинг келажаги ҳақида қайғуриб кўп надомат чекди. Туркийлар яхшиларининг бош қўшиб юрганини ўз халқининг тарихини излаб урф одатларини аслига келтиришга интилганини хоҳламади. Назирнинг бор “айби” шу.
1985 йилги Марказий қўмитанинг машҳур апрель пленумидан кейин ўз тарихимизни тугаллашга йўл очилади. Бир ҳайратланарлиси барчамиз каби эт билан суякдан яралган Назирнинг ҳаёти ва фаолияти ҳозирги даврдаги автоматлаштирилган машиналарга қиёс этса ҳам бўлади.
Бахтжан ЖЎРАБЕКОВ,
Назир Тўреқулов музейи мудири.
Туркистон шаҳри