ҚЎНҒИРОҚСИЗ ХАЙРЛАШГАН ҚАЛДИРҒОЧЛАРНИНГ ТАНЛОВИ АНИҚ

646 көрілім

Қалдирғочлар учун таълим берган устозлари ҳамда илм маскани билан хайрлашиш – муҳим лаҳза.  Шу каби, мактабни битириш кечаси ҳам – ёрқин ҳаяжонли унутилмас байрам. Бир ачинарлиси бу йил ушбу байрамларнинг ҳеч бири ўтказилмайди.

   Асосий сабаб, оламни ташвишга солаётган пандемия. Бугунда шаҳримиздаги 32 мактабда 1507 битирувчи қалдирғочларнинг 1150 нафари ЯМТ-га иштирок этади. Шаҳар инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлимининг бошчилигида касбий йўналиш бўйича онлайн дарс ўтказилди. Ундаги мақсад – мактаб битирувчи қалдирғочларнинг тест тизимига тайёрланиш бориши бўйича фикр мулоҳазаларини билиш. Масалан, Ғ.Муратбаев номидаги №5 умумий ўрта мактабининг ўқувчиси Ақерке Данебекнинг танлаган мутахассислиги фармацевт-провизор. У ўзининг танлаган мутахассислигини халқ эзгулигига фойдаси бор мутахассислик деб ҳисоблайди.

   С.Ерубаев номидаги №7 мактаб-интернатининг битирувчиси Тоғжан Дуйсенбекнинг танлови эса туризм соҳаси. Туризм макони Туркистон учун мутахассислигимнинг ҳиссаси мўл деб ўйлайди. Сабаби, ҳориждан келган меҳмонларни ўз элига қизиқишини орттира билиши, мутахассисликка боғлиқ деб билади.

   Жорий йилги анъанавий сўнгги қўнғироқ тантанаси коронавирус иллатига боғлиқ ўзгартирилди. Бу ўзгариш қалдирғочлар ёдида сўнгги қўнғироқсиз ўтган кеча бўлиб ёдларида қолиши аниқ.

Ш.БЎЛАТ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы