Туркистон шаҳри ҳокимлигида шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлимининг ташкилотчилигида Некрасов номидаги №9 мактаб-гимназиясининг “Мактаб – илм маскани” номли онлайн тарбия соати ўтди. Тадбирни мактабнинг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси А.Бейсекова ўқув даргоҳининг 8 “А” синф ўқувчилари билан ўтказди. Энг аввало А.Бейсекова дарснинг мазмуни ва моҳиятига тўхталди.
Тадбир давомида жорий йили республика, вилоят, шаҳар миқёсида ижтимоий аҳамиятга эга бир неча режалар айтилди. Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига йўллаган Мактубида фуқаролик жамиятни мустаҳкамлашда кўнгиллиларнинг ўрни алоҳида эканлигини, шу боис жорий йилни “Кўнгиллилар йили” деб эълон қилгани мавзуга асос бўлди. Шу билан биргаликда, бу йил Абай таваллудининг 175 йиллиги, улуғ устоз Абу Носир Ал-Фаробийнинг 1150 йиллиги, Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўқувчилар тайёрлаган дарслари тингланди.

Тадбирга шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Базарқулов билан инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлимининг раҳбари А.Батирбекова ҳамда маҳаллий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.