«Nur Otan» партиясининг Туркистон вилоят бўлими минтақа турғунларига бағишлаб, махсус эфир ташкил этди. Партия минбарида Туркистон вилоят инсон салоҳиятини тараққий эттириш бошқармаси раҳбари Рахимбек Жўлаев 2019-2020 ўқув йилини якунлаб, таълим соҳасидаги янгиликлардан хабардор этди. Эфирни «Nur Otan» партиясининг Туркистон вилояти бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсенбай Тажибаев олиб борди.
Рахимбек Жўлаевнинг айтишича пандемияга боғлиқ ягона миллий тест жараёнида эҳтиёт тадбирлари кучайтирилади. Ягона миллий тест 20 июнь билан 5 июль оралиғида ўтади. Ўтказиш тартиби илгаргидек. Ҳар аудиториядаги тест иштирокчилари сони 2 бараварга камаяди. Масалан илгари ҳар партада битта битирувчи тест топширса энди 2 метр масофа оралиғи сақланади. Барча тест ўтказиш пунктлари ҳарорат текшириш воситалари, тез ёрдам пунктлари, дезинфекциялаш тунеллари, санитария тозаловчилари, респератор маскалари, қўлқоплар билан таъминланади. Шунингдек, 3-4 июнь кунлари санитария талабларига риоя қилиб, битирувчилар учун мактаб билан хайрлашиш тадбирларини ўтказиш режаланмоқда. Мактаб ҳовлисида қисқа муддатда ўтадиган тадбирга синф раҳбари билан бир неча устоз ва чекланган миқдорда ота-оналар иштирок эттирилади. Иштирокчилар тўлиқ ниқоб кийиб, масофани сақлаши лозим. Битиручиларнинг ҳаётидаги ўзгача онларга бағишланган тадбир ўтказилиши лозим деб ўйлайман,- деди у. Бу йил Туркистон вилояти бўйича 11 синфни 24658 ўқувчи битирди. Коронавирус пандемиясига боғлиқ ЯМТ-га ариза бериш расмий онлайн ва анъанавий тарзда юритилди. Вилоят бўйича тест синовига 24658 битирувчининг 18634 нафари ариза берди. Бу барча битирувчиларнинг 75,5 фоизини ташкил этади. Бир ўзгачалиги ариза берувчилар сони 7 фоизга кўпайган. Ўтган йили битирувчиларнинг 68,8 фоизи тестга иштирок этиш хоҳишини билдирган. Яъни хавфли хасталик битирувчиларнинг билимга бўлган ихлосига тўсиқ бўлолмаган. Вилоятда ягона миллий тестлашни ўтказишга бағишланган 15 пункт тайёрланган. Чекка овулларда яшайдиган 11200 ўқувчини ЯМТ ўтказиш жойларига ташиш учун тегишли маблағ кўрилган. Вилоятда кўпфарзандли ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун давлат томонидан қўшимча грантлар ҳам кўрилган. Бунинг учун ҳар бир битирувчи энг қуйи 50 баллдан юқори кўрсаткичга эришиши лозим.

Бошқарма раҳбари вилоят ҳудудини кенг қамровли интернет билан тўлиқ таъминлаш борасида ишлар бошланганини, агар пандемия давом этган шароитда ҳар бир ота-она фарзандларини зарур воситалар – смартфон, планшет, ноутбук билан таъминлашлари лозимлигини айтди. Биз 1 сентябрда анъанавий ўқув тизимига кўчиб, ўқув йилини мактабларда бошлашга умидвормиз. Карантин тўхтаса ўқувчиларимизни ёзги соғломлаштириш лагерларига юборишга ҳам тайёрмиз. Ҳордиқ масканлари тайёр. Лекин, хавфли офат тарқалиши тўхтамаса масофадан ўқитишга мажбурмиз деди,-Р.Жўлаев.
Умуман партия бўлимининг фейсбук ва инстаграм варақачалари орқали эфир 2 мингдан зиёд томошабин тўплаб, юздан зиёд саволлар қўйилди. Бошқарма раҳбари уларнинг баъзиларига дарҳол жавоб берса, қолган саволлар бўйича ҳам иш юритилади.
«Nur Otan» партияси, Туркистон бўлими матбуот хизмати.