Тарих қаърида тилсим дунё – қаҳрамонлик мадҳияси бизнинг қонимизда жўш уради. Онг шууримизни ифтихорга тўлдириб, улкан масъулият юкини зиммамизга ортади. Бу ҳиссиёт боболар қони билан келаётган ажойиб воқелик. Авлоддан-авлодга ўтаётган омонат.
Болалигимизда Ватанни севиш оиладан бошланади дея вазминлик билан гапирадиган катталар ҳикматидан ҳайратландик. Ҳайрат икки учли ўйдан туғилди. Ўзи ўтдан ҳам иссиқ нима ўзи деб аниқлай олмай юрганда уни суйиш деган нарса қўшилди. Шунда ўтни суйишга бўладими, ўтдан кўп ҳароратли неъматлар бўлса қандай суямиз деган фикрлар туғён қилади. Жавоби йўқ жумбоқ деб айтишга ҳам бўлади.
От жиловини тортиб улғайдик. Атрофимизга қараб фаҳм қилдик. Болалигимизда фаҳмига етмаган кўп тилсимнинг жавобини топдик. Баъзисига қаттиқ андиша қилдик. Яна бирида жилмайиб кулиб бебош болалик дедик.
Ватан ҳақидаги онгимиз баландга кўтарилди. Бизнинг вужудимизни қамраб олган руҳхнинг ватан билан боғлиқ тақдирини танидик. Бирдан кўзимиз кўк байроққа тушди. Мунаввар тонгдан оқшомгача шуъласини сочиб турган қуёшга завқланиб қарадик.
Самода қанотини ёйиб учган лочинни кўриб танидик. Дала ҳаётида маҳорат ила яратилган шу бир қушнинг ботирлигини, тадбиркорлигини, жадал ҳаракатини ёдга олдик. Душманидан енгилмаган, юксак мақсадидан қайтмаган осмон эркаси эканлиги ўйга келади. Байроқ дастасидаги миллий нақш орқали боболар дастурининг сара йўлини, тўлиб ётган хусусиятларини эсга олдик. Анъанаси мустаҳкамнинг халқи мустаҳкам тушунчасининг моҳиятини тушундик. Шу тарзда ўйлар карвони давом этиб, Ватанга муҳаббатимиз кўк байроқ орқали камол топди. «Жон билан байроқ талашса, жон эмас менга кераги» дейиладиган қўшиқ матнининг сирли оҳангига эргашиб куйладик. Жаҳон эллари тўрида кўк байроқ хилпираса қувончга тўлдик. Вужудимизни шодлик қамраб лаззатландик. Шундай байроқнинг муаллифи Қозоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Шакен Ниёзбековдек инсоннинг рухига таъзим этдик.
Жаҳоннинг илғор спортчилари аниқланадиган олимпидаларда талай марта кўк байроғимиз ҳилпираб, Мадҳиямиз янгради. Ўшанда спорт усталарининг кўзидан қувонч ёши қандай оққани, халқнинг қандай олқишлагани ёдимизда. Бу қувончларни сўз билан таърифлаш қийин. Байроқ билан мадҳиянинг ҳаяжони бу. Яширин куч бўлиб шижоатга айланадиган чексиз қудрат.
Одатда давлат мадҳияси ижро этилганида кўз ўнгингда қозоқ халқининг шажарага тўлуғ даласи, тарихи теран тоғлари, чанқов босадиган ўзан кўллари, чарчоғингни оладиган далалари кино лентадек ўтади. Бойлиги беҳисоб, анъанаси таълимга тўлиқ меҳмондўст эл кўз ўнгингда. Шамши Қалдаяқовнинг мусиқасига Жумекен Нажимиддинов билан Нурсултан Назарбаевнинг сўзига ёзилган давлат мадҳиясини айтган сайин айтгинг келаверади.
Эл ҳақида ўйга чўмасан. Жаҳон карвонида ўз тарихини яратаётган Қозоғистон ҳақида тўлғонасан. Шундай ўйлар этагида давлат герби яна ҳаяжонга солади. Юқори қисмидаги беш бурчакли юлдуз билан қуйидаги «Қозоғистон деган ёзув сени ишончга бошлайди». Кечаги боболар ишонган биз нима қилдик, нима қила оламиз деган саволлар бўй кўрсатади. Донгдор ёзув ихлосингни суръатга тўлдиради. Тарихи узоқ эл эканига, шунчаки эл эмас дунёнинг табиатини кашф этган донишманд боболар бўлганига кўзинг етади. Дўнгалак нишонни ва зангори осмон пойида хонадон сифатида ифодаланиб, чанғароқни айлана кун шуъласидай тарқаб сочилган уфқларни ҳатто яхши кўриб кетасан. Чанғароғинг баланд бўлиб қадал дейдиган фотиҳанинг моҳиятини ҳақиқий тушунгандай бўласан. «Дуоли қул аримас, дуосиз қул ярамас» дейдиган тушунчага унсиз бош эгиб элимга дуо ижобат бўлса деб ичдан тилайсан. Чанғароқнинг ўнг ва чап томонига жойлашган афсонадаги қанотли фироқларга (Қозоғистон ёзуви, юлдуз, чанғароқ, афсонадаги фироқлар тасвири олтин рангда) ҳайратланиб қарайсан ва афсона билан ҳақиқатга тўлиқ эртаклар оламига қанот қоқасан.
Юқоридаги ҳиссиётлар, элга деган теран муҳаббат ҳарорат ифодаси. Ватанга муҳаббатнинг бир ифодаси давлат рамзларига бўлган ҳурмат дейиш мумкин. Давлат рамзларини суйиш Ватанни севишнинг чўққиси ёки манбаси уни сўзда эмас ҳақиқий иш билан далиллаш лозим.
Умитбек БАҒДАТ.