ЯГОНА МИЛЛИЙ ТЕСТДАН ЮҚОРИ НАТИЖА КЎРСАТИШ ЗАРУР

655 көрілім

Туркистон шаҳрининг ҳокими Р.Аюповнинг раислигида ўтган ҳафталик мажлисда кун тартибида 3 масала кўрилди. Хусусан, ЯМТ-га тайёргарлик боришини таҳлил қилиш масалалари ҳамда болаларнинг 2020 йилги ёзги соғломлаштириш дам олишларини ўтказиш, имконияти чекланган фуқароларга турмуш тарзи сифатини яхшилаш тадбирларининг бажарилиши, шаҳар миқёсида қурилиш соҳасида бажарилаётган ишлар тўғрисида масалалар тингланди.

   Кун тартибидаги биринчи масала бўйича инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлими раҳбари А.Батирбекованинг таъкидлашича ЯМТ-га тайёргарлик бориши 2019-2020 ўқув йилида бўлимга қарашли умумий ўрта таълим берадиган мактаблардаги 1507 ўқувчи битирса,  жумладан қозоқ, рус бўлимида – 1115 ўқувчи (қозоқ бўлимида – 915, рус бўлимида – 200), ўзбек бўлимида – 392 ўқувчи бор. Жорий йилги ЯМТ-шаҳардаги 32 мактабдан 1150 битирувчи қалдирғочларнинг қозоқ, рус бўлимида –  962 ўқувчи (қозоқ бўлимида – 778, рус бўлимида – 184), ўзбек бўлимида – 188  ўқувчи иштирок этса, унинг 1150 нафар ўқувчининг 965 таси қозоқ тилида, 185 таси рус тилида топширади. Бу йилги ўқув йилида “Олтин белгига” умидворлар сони – 114, жумладан қозоқ бўлимидан – 72 ўқувчи, рус бўлимидан – 17 ўқувчи, ўзбек бўлимидан – 25 ўқувчини ташкил этмоқда. “Илғор аттестатга” умидворлар сони – 46,  жумладан қозоқ бўлимидан – 29 ўқувчи, рус бўлимидан – 5 ўқувчи, ўзбек бўлимидан – 12 ўқувчи. ЯМТ-га иштирок этиш учун 1062 ўқувчининг илтимосларини онлайн тарзда жорий йилнинг 15 апрель – 10 май оралиғида ent2020.testcenter.kz сайтида қабулланиб, илтимоснома беришнинг янги формати жорий этилди. Шунингдек, 2019-2020 йилнинг IV чорагида масофадан ўқитиш давомида мактаб битирувчи қалдирғочлар ягона миллий тестга testcenter.kz,  itest.kz, daryn.online платформалари, Youtube,   ONTUSTIK ҳамда онлайн тайёргарлик марказлари орқали ҳозирлик ишлари олиб бораётганлигига тўхталди.

   Ҳафталик мажлисда бундан ташқари, имконияти чекланган фуқароларга турмуш тарзи сифатини яхшилаш тадбирларининг бажарилиши бориши хусусида иш билан таъминлаш ҳамда ижтимоий дастурлар бўлимининг раҳбари Н.Бурибаева маълум қилди. Туркистон шаҳри бўйича 8355 ногирон ҳисобда туради. Жумладан 1 гуруҳ ногиронлар сони – 674,  2 гуруҳдаги -3793,  3 гуруҳдаги – 2810,  16 ёшгача бўлган – 1078 фуқаро рўйхатга олинган. Ногирон кишиларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш мақсадида техник ёрдамчи қуроллари билан (протез-ортопедия ёрдами, сурдо, тифло воситалари, даволаш муассасаси, шартли гигиена воситалари, алоҳида ёрдамчи ва имо-ишора тили мутахассиси кўрсатадиган хизматлар) таъминланади. Юриб туриши қийин биринчи гуруҳдаги ногиронларга хусусий ёрдамчининг ижтимоий хизматига 440 биринчи гуруҳдаги ногирон илтимоснома билдириб, маҳаллий бюджетдан 53819,0 минг тенге маблағ ажратилиб, 437 биринчи гуруҳдаги ногиронларга 421 хусусий ёрдамчи хизмат кўрсатадиганлигини таъкидлади. Бундан ташқари, йиғилишда қурилиш бўлимининг раҳбари М.Керимжанов шаҳар миқёсида қурилиш соҳасида бажарилаётган ишлари хусусида маъруза қилди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы