БАУРЖАН БАЙБЕК МАҚТААРАЛДА СУВ БОСГАН ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

756 көрілім

Элбоши, партиямизнинг етакчиси Нурсултан Назарбаевнинг топшириғи бўйича “Nur Otan” партияси Раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбек Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманига махсус келиб, талофат кўрган қишлоқларни оралади.

   Сафар давомида у қўшни Ўзбекистондаги сув омборининг ёрилиши оқибатидан сув остида қолган Дўстлик, Женис, Фирдавсий, Жанатурмис ва Ўргебас қишлоқлари аҳолиси билан учрашди. Фавқулодда вазият оқибатидан мингдан зиёд уй бузилиб, 8 минг гектар экинзорни сув босган.

   “Офат айтиб келмайди” дейди халқимиз. Мақтаарал аҳли бошига тушган қийинчилик юртимиз учун умумий. Асосийси, бош омон бўлсин. Ҳозир давлат томонидан барча зарур кўмак кўрсатилиб, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Эл Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли тўлиқ қайта таъмирлашдан ўтган ёки янги солинган уйлар билан таъминланади. Сув босган ҳудуддаги ҳар бир киши республика бюджетидан 100 минг тенгедан олади. Ижтимоий иншоотларни, муҳандислик тармоқлар ва йўлларни аслига келтиришга 14 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилди. Давлат раҳбарининг мурожаатини қўллаб-қувватлаган қозоғистонлик тадбиркорлар ҳам 5 млрд. тенгедан зиёд маблағ ўтказди. Умумий ишга “Nur Otan” партияси ҳам сидқидилдан ҳисса қўшмоқда. Нуротанликлар Мақтааралдаги халққа гуманитар ёрдам юборди”,- деди Бауржан Байбек.

   Унинг айтишича, Элбошининг ташаббуси билан Тўнғич Президент Жамғармаси ҳамда “Nur Otan” партияси ташкил этган “Birgemiz” жамғармаси ҳам қўшимча ёрдам кўрсатади.

   “Жамғарманинг Ғамхўрлик кенгаши Мирзакент аҳоли манзилига 20 уй солиб бериш учун 340 млн. тенге ажратиш тўғрисида қарор қабуллади. Шу тарзда Дўстлик қишлоғи аҳолисининг бошпана масаласи тўлиқ ҳал этиладиган бўлади. Вилоят ҳокими  Ў.Шўкеев билан бирга ажратилган ерни кўриб, аҳоли ва қурувчилар билан учрашдим. Бу ерда сомон уйларнинг ўрнига газоблокдан 100 квадрат метрни ташкил этадиган 4 хонали уйлар солинади. Иш сифати муаллифлик ва техник назорат соҳасидаги мутахассисларнинг иштироки билан партия назоратида бўлади”,-деб ёзди у Facebook cаҳифасида. 

   Шунингдек, етакчи партия Раисининг биринчи ўринбосари Атакент қишлоғида волонтерлар билан учрашиб, ёшларга мана шундай қийин дамларда эл билан бирга бўлиб, ўз ихтиёрлари билан меҳнат қилаётганлари учун миннатдорчилигини билдирди.

“Nur Otan” партиясининг матбуот хизмати.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы