МАҚБАРА ҲУДУДИНИ ЯНГИЛАШ ИЛМИЙ КЕНГАШДА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

660 көрілім

Шаҳар ҳокимлигида Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудудини ободонлаштириш лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича илмий-услубий кенгашнинг 7-анжумани ўтди. ҚР Маданият ва спорт вице-министри Нурғиса Дауешов, шаҳар ҳокими Рашид Аюпов ва меъморлар ҳамда лойиҳа муаллифлари иштирок этган анжуманда Туркистон шаҳрининг асосий ёдгорлиги – мақбара ҳудудида олиб бориладиган ишлар муҳокама этилди.

Бу ердаги бажариладиган ишда авваломбор тарихий ёдгорликка зарар текказмаслик зарурлиги айтилди. Йиғилишда таништирилган етти лойиҳа ҳам олимлар томонидан ижобий қарор топди. Бинобарин, келажакда махсус мутахассисларга шундан кейин ЮНЕСКО-нинг тавсия этган олимлари чақирилиб, маслаҳатлашган ҳолда қандай технология фойдаланиш, қандай қазилма бойлигини сақлаш зарурлиги бўйича таклиф берилади.

   Мақбара тарихий ёдгорлик бўлганликдан унда амалга ошадиган ҳар бир лойиҳа маданият ва спорт вазирлиги билан ЮНЕСКО ва олимлар томонидан қўллов топгандагина амалга оширилади. Яъни, унда экиладиган ҳар бир дарахт, ландшафлар, ботаника боғи, ёруғлик чироқлари – масъул мутахассисларнинг келишими орқали бажарилади. Шу боис, ободонлаштириш, кошонани сақлаб қолиш, дарахт экиш барчаси илмий жиҳатдан муҳокама этилади.

   Мақбара ҳудудига ботаника боғини барпо этиб, Култўбе шаҳарчасидаги археологик ишлар, Шарқ променади, ёруғлаштириш, қайта янгилаш сингари мураккаб масала бўйича эслатмалар берилди. Жумладан, мазкур лойиҳа номларига келажакда ўзгариш киритилиши огоҳлантирилди.

   Шунингдек, шаҳримизнинг асосий белгисининг қиёфаси тунги ёруғлик чироқлари орқали ўзгача тусга эга бўлади. “Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ-музейининг иши республика миқёсида тасдиқланган. Шу боис, тарихий меросни келажак авлодга қолдириш, тарғиб қилиш ва сақлаш эътибордан четда қолмайди.

 Туркистон шаҳри ҳокимининг матбуот хизмати.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы