ГЕНЕРАЛ СОБИР РАХИМОВ

639 көрілім

Эл тарихига назар ташласак қанчалик қийин-қистов зулматларни, қанча мусибат ва машаққатларни бошидан кечиргани виждони уйғоқ, кўзи очиқ инсонларга ойдан аниқ, қулоққа қониқ эканлиги маълум. Шундай машъум зулматнинг бири –  Улуғ Ватан уруши ҳам талайларнинг ёдида ва юрагида… қозоқ аскарлари орасидан 100 дан зиёд мардлар шу ҳаёт мамот урушида мардлик ва жасурлик намунасини кўрсатиб, Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвонига ноил бўлди. Уларнинг орасидан фронт майдонида танасини ўққа қалқон қилган қаҳрамонлар, полк ва взводларни бошқарган иқтидорли қўмондонлар ҳам бўлди. Тарихнинг улуғ шажарали йиллари ҳақида кўп айтилиб, батафсил баён этилди десак ҳам ҳали бу мавзунинг битмаганлиги маълум. Бугунги мавзунинг асоси – қозоқнинг машҳур фарзанди, эли ва ери учун жонини фидо айлаган генерал унвонини олган Собир Ўмархонули ҳақида.

   Собир Рахимов 1902 йили Жанубий Қозоғистон (ҳозирги Туркистон) вилоятининг Қазиғурт туманида туғилган. Отаси барвақт вафот этиб, онаси Собирни Ўзбекистонга олиб кетган. Ёш Собир Ўзбекистонда мактабни аълога тамомлаб, ҳарбийлар сафига чақирилди. Ҳарбий маҳоратини чархлаш учун Баку шаҳридаги ҳарбий билим юртини ҳам аълога тамомлаган. Самарқанд шаҳридаги отлиқ аскарлар дивизиясидаги полкда взвод командири, эскадрон командири бўлди. Шу зайлда ҳарбий синовдан ўтиб 1927 йили Совет Ҳукуматига қарши курашганларни жазолаб, «Қизил байроқ» ордени билан мукофотланади. Ёвдан ҳайиқмаган қаҳрамоннинг бу мардлиги ўзига хос мактаб бўлди.

   1937 йилнинг таҳликасида Собир 19 ой турманинг аччиқ азобини кўрди. Турмадан озод бўлгач қадрдон уйига қайтиб, ўша ердан Улуғ Ватан урушига ўз ихтиёри билан отланади. Суюкли умр йўлдоши Қуралай бошқа қозоқ аёлларидек уйида қолмай, эрининг ортидан 17 кундан сўнг фронтга бирга отланади. Уруш поёнида Собир Рахимов генерал унвонида хизмат қилди. Уруш поёнида Қуралай аёли ёв тутқинига тушиб қолади. Унинг генерал Рахимовнинг аёли эканлигини аниқламоқчи бўлган гестапочилар инсон кўрмаган азобни, хўрликни қўлланса ҳам қайсар қозоқ қизи: Мен генерал Рахимовнинг аёли эмасман. Миллатим ўзбек, исми шарифим Санобар Султонова деб таъкидлайди. Ҳеч нарса аниқлай олмаган немислар уни концлагерга жўнатишади. Рахимов раҳбарлик қилган дивизиянинг разведкачилари тирик қолган 70 жангчи билан бирга ўзларининг суюкли генералларининг вафодор ёри Қуралайни ёв тутқинидан озод этади. Унинг вазни 36 кг бўлиб, қуруқ суягигина қолган эди. Ўзбек оғайнилар 7 ой госпиталда даволанган Қуралай онамизга барча шароит яратиб бошларига кўтаришади. Собир Рахимов Польшанинг Краков шаҳрини озод этишда мардларча ҳалок бўлади. Алоҳида мардлиги учун 1943 йили юксак харбий даража генерал майор унвони берилади.

   Шу зайлда қозоқ тарихидаги қаҳрамонлар йилномаси яна бир шонли саҳифа билан тўлдирилди. Офицер, лейтенант, полковник эмас, генерал билан. Шу зайлда арслон юракли азаматлари орқасида қозоқ халқининг нуфузи ортиши табиийдир. Кейинги авлодлар қаҳрамон аждодларининг изидан бориб, осойишта ҳаётнинг қаҳрамони бўлишга интилади. Қазиғуртдан чиққан қаҳрамон миллатимиз қаймоғининг қаторига қайта қўшилди. Шу ўринда кўпчиликнинг амалга ошиши лозим бир армони –  кўҳна, табаррук Қазиғурт бўйида Собир Рахимовга бағишлаб олисдан савлатли кўринадиган, ёвга вахима, дўстга қувонч сийлайдиган ёдгорлик ўрнатилса нур устига нур бўлур эди. Йўловчилар билан меҳмонлар, қолаверса ёш бўғин қаҳрамонга қараб ўрнак олиб, эли ва ери учун жон фидо қилган азаматларни доимо ёдида сақлар эди деган ўй келади. Боз устига бу ёдгорлик улкан йўл бўйида бунёд этилса элимиз нуфузи бўлишига шубҳа йўқ. Йўлнинг ўнг тараф қисмида кеманинг макети – тирикчилик бошланиши манбаси рамзи бўлса, иккинчи тарафда жойлашадиган Собир Рахимовнинг ёдгорлиги тирикчиликни сақлашга, ҳимоя қилишга қўрғон бўлиб тургандай бир-бирига уйғун, ундош сифатли ярашиқли дунё бўлар эди.

   Ўмар ЖЕКСЕНБАЕВ,

вилоят тарихий-маданий

этнография маркази

«Умумий экскурсия» бўлими мудири.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы