Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов УВУ фахрийларига ҳурмат кўрсатди. Тинч ва осуда ҳаёт тақдим этган қаҳрамонлар билан учрашган шаҳар раҳбари фахрий қарияларга махсус мукофотлар тақдим этди.
Фахрийларга ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев билан минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеевнинг табрикномасини, Россия Федерациясидан махсус юборилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган байрам медалини топширди. Туркистонлик жангчилар Абжаппар Дайрабаев, Немет Абдирасилов, Қурбанай Мубараков миннатдорчиликларини билдириб, элимизга тинчлик, осойишталик тилади.
“Ҳурматли жангчилар, сизлар уруш даласида қаҳрамонлик ва жасорат, мардлик ва матонат намунасини намоён этдингизлар. Шунинг учун юртимизга тинчлик тақдим этганларингиз учун олқишимиз чексиз. Бугунги авлод сизларга қарздор эканлиги ҳеч қачон унутилмайди”,- деди Рашид Абадули.

Вилоят марказида 4 уруш ва 662 фронт орти фахрийлари истиқомат қилади. Уларни қўллаб-қувватлаш йил сайин анъанага айланган. Жорий йили маҳаллий бюджет ҳисобидан туркистонлик 4 уруш фахрийсига 1 млн тенге моддий ёрдам берилса, фронт орти фахрийларининг ҳар бирига 30 минг тенге топширилган.
Нуртас КЕНЕСБЕКОВ.