Туркистон шаҳридан Мақтаарал тумани турғунларига ёрдам сифатида озиқ-овқат юкланган юк кўликлари юборилди. Шаҳар маслаҳати депутатларининг гуманитар ёрдами 860 минг тенгени ташкил этади.
“Эл бошига кун тушган паллада қўл қовуштириб ўтирмай, қийналган ҳамюртларимизга саховат кўрсатиш фуқаролик бурчимиз деб ҳисоблайман. Халқимиз бирлиги туфайли барча қийин-қистов замонни енга билган. Мақтааралликларга биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотларини юбордик. Сабр-тоқат танитиб, қийинчиликни бирга енгамиз”,-деди шаҳар маслаҳати котиби Ғаппар Сарсенбаев.
Табиий офатдан азият чекканлар учун юборилган 20 хил маҳсулотлардан – картошка, пиёз, ун ва гуруч каби озиқ-овқатлар бор. Шаҳар маслаҳати депутати Мухамедали Қўрғанбаевнинг таъкидлашича, вилоят маслаҳати депутати Умбет Жусипбаев ҳам эзгу ишга 1 тонна бодринг бериб, ўз ҳиссасини қўшган.
Нуртас КЕНЕСБЕКОВ.