БЕЗОВТАЛИКНИ САБРГА АЙЛАНТИРГАН МУРОЖААТ

732 көрілім

Жаҳон жамоатчилиги курашаётган иллатга қарши  мамлакатимизда кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Умумхалқ курашининг мақсади ягона – пировардида ғалабага эришиш. Бизнинг муштарак армонимиз –  шу ўтиш жараёнида элимизнинг бирлигини намоён этиш. Аниғини айтсак, Қозоғистон Республикасининг Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев элимизда эълон қилган Фавқулодда вазият тартибига боғлиқ баёноти зўр ихлос берди барчамизга.

   «Яхши сўз – ярим давлат» деган ҳикматга амал қилиб, қийин дамларда бир-биримизни қўллаб таянч бўлганимиз, бирликда бўлиб бирга курашганимиз ажойиб неъмат. Бу мулоҳазани Президент Мурожаатидан теран тушуниб, моҳиятига ета оламиз. Фавқулодда вазият муддати 11 майгача узайтирилди. Шу йўналишда фуқароларнинг саломатлиги асосий эътиборда эканлиги, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг ҳам муҳимлиги баён этилди. Фақат сўзда эмас амалда нақд топшириқлар берилди. Халқнинг турли табақалари учун ҳар соҳага йўналтирилган кўмаклар нақд кўрсатилиб, баъзилари жадал амалга оширилмоқда. Хусусан, даромадидан мосуво бўлган фуқароларга энг қуйи ойлик иш ҳақи миқдорида берилган 42500 тенге ёрдам келаси ойда ҳам бериладиганлигини айтди. Олдинги қаторда курашаётган шифокорлар билан тиббиёт ходимларига, ҳуқуқни ҳимоялаш органлари вакилларига ва ҳарбий ходимларга олқишини эълон қилди. Аҳолига жадал ва ҳаққоний ахборот етказаётган журналистларнинг меҳнатлари алоҳида эканлигини таъкидлади.

   «Барака боши бирликда» деган Президент Мурожаатига бирлашиб муштдек тугилсак, ҳар қандай қийинчиликни енгамиз. «Ўзган элнинг боласи бир-бирини ботир дер»,- деганларидек элимиз халқи бирга, бирликда бу қийин кунларни ортда қолдирамиз.

Замир МУҲАМЕДЖАНОВ,

Ҳамза номли №2 умумий ўрта мактаб директори

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы