БИРЛИГИ МУСТАҲКАМ ЭЛ – ЎЗАДИ

773 көрілім

Барчамизга маълум, Қозоғистон халқи 16 мартдан бошлаб Фавқулодда вазият тартибига кўчган эди. Шунга кўра Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига ўз Мурожаатини эълон қилди. Хавфли вируснинг элимизда кенг тарқалмаслиги учун фуқароларимизнинг ҳаётини ҳимоялаб, саломатлигини сақлаш мақсадида Фавқулодда вазият тартибини май ойининг 11 санасига қадар чўзиш ҳақида Фармонни имзолади.

   Қонунга мувофиқ шу куни ФВ тартибининг тугалланадиганлигини нақд айтди. Шунингдек, Давлат раҳбари ушбу иллатга қарши курашда олдинги сафда ишлаётган шифокорларга, ички ишлар органлари ходимларига, давлат ходимларига ва волонтёрларга улкан олқишини билдирди.

   Коронавирус – инсон саломатлигига хавф туғдирадиган ўта юқумли иллат. Унга енгил – лоқайд қараб бўлмайди. Шу боис, бу дард билан курашиш барчамизнинг муштарак  вазифамиз деб биламан. Халқимизда «Бирлиги мустаҳкам эл ўзади» деган ажойиб ҳикмат бор. Бирлик билан элликнинг, уюшқоқлик билан чидамлилик синовдан ўтадиган вақтда Давлат раҳбари қабуллаган қарор ўринли деб биламан.

   Мунаввар Рамазон ойида чидам ва вазминлик, сабр ва қаноатни мурод тутган барча шаҳар аҳолисини эҳтиёт қоидаларига риоя қилиб, бу иллатга бирга курашишга чақираман! Биз биргамиз!

   Ерали ҚАМБАР, 

Туркистон шаҳари «Ёшлар имконияти маркази» директори.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы