Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик мажлисда кун тартибида 3 масала кўрилди. Хусусан, табиий газ юритилган ҳудуддаги абонентларнинг (кўп қаватли турғун уйлар билан ҳовли уйлар) газга қўшиш бориши, шаҳар турғунларининг узлуксиз электр қуввати билан таъминланиши мақсадида «Оңтүстік Жарық Транзит» МЧБ-нинг бажарган ишлари, бюджетнинг тахминий ўзлаштириш тўғрисида масалалар тингланди.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича инфратузилма ва коммуникация бўлими раҳбари Н.Жарасовнинг баён этишича Туркистон шаҳрида хусусий турғун уйларга газ киритиш бўйича бўлим томонидан лойиҳага кўра ҳар бир абонентнинг ер участкасига қадар газ яшигини ўрнатиб бериш кўрилган. Турғун уйларнинг ички газ тизимини юритишга лицензияси бор «Қаз Транс Газ» ҲЖ-нинг белгилаб берган қуйидаги корхоналар орқали, яъни «Зенит», «Орион-Р», «Столер», «ҚазМонтажКом», «ЮКС», «Айкаржан», «Gaz Qurylys», «Bult Сар», «НурБакжан», «Пегас», «Kind Estate», «Еркебұлан и К» МЧБлар орқали шартномага мувофиқ 85 000 – 106 000 тенге оралиғида ҳар бир шахсий фуқаронинг ҳисобидан юритилади. Айни пайтда 2019 йили қурилиш ишлари тугалланиб, фойдаланишга берилган ҳудудларда 2575 уй ички монтаж ишлари якунланган. 650 уй «Қаз Транс Газ» ҲЖ-га ҳужжатларини техник шарт олишга ўтказса, 215 абонент тўлиқ қонунлаштириб фойдаланди. Бу йўналишди бўлим томонидан кундалик тушунтириш ишлари юритилаётганлигига тўхталди.
Шунингдек, Туркистон шаҳридаги кўп қаватли турғун уйларнинг ички газ тизимининг юритилиши ва квартираларнинг табиий газга қўшилиш турғун уй муносабатлари ва турғун уй инспекцияси бўлим раҳбари вазифасини бажарувчи А.Асанов қўшимча маъруза қилди. I-II кичик туманларда жойлашган 74 кўп қаватли турғун уйларни табиий газ билан таъминлаш йўналишида 3086 квартира соҳибларига тушунтириш ишлари юритилиб, натижада 2719 квартирага «Орион» МЧБ, «KIND ES+AT», «Зенит», «Айкаржан», «Халық Газ Строй» МЧБ ташкилотлари билан ички газ тизимлари юритилган. Айни пайтда «Қаз Транс Газ Аймақ» МЧБ 1882 квартирага табиий газ бермоқда. Ички газ тизимлари юритилиб, газ қўшишга тайёр турган 837 квартиранинг техник ҳужжати тайёрланса, қолган 367 квартирага ички монтаж ишлари юритилаётганлиги баён қилинди.
Мажлисда шунингдек, «Оңтүстік Жарық Транзит» МЧБ бош мухандиси Ғ.Қўйшиев шаҳар аҳолисини узлуксиз электр чироғи билан таъминлаш мақсадида муассасанинг бажарган ишларига тўхталса, бюджетнинг тахминий ўзлаштириши тўғрисида иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари З.Бимбетова ахборот берди. Йиғилиш охирида шаҳар ҳокими Р.Абадули кун тартибида кўрилган масалалар бўйича айтилган камчиликлар ҳақида тизимли иш юритиш зарурлигини мустақил бўлим раҳбарларига огоҳлантирди.
Қуаниш ТАСИБАЕВ.