Элни хавотирга солиб, халқни қийнаган пандемияни енгамиз деган яхши ишонч бор. Бизнинг ҳар доим, бирга бўлишимиз – химматли халқимизга хос фазилат.
«Биз биргамиз!» деб шиор ташлаганларнинг бири Туркистон вилояти инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасига қарашли «Талаффузида оғир нуқсонлари бор болаларга мўлжалланган вилоят махсус интернат» жамоаси бу таълим даргоҳи шу мактабда тарбияланаётган учта ўқувчига мурувват кўрсатиб, ҳомийлик танитди.
Арнат билан Ернат – эгизлар. Улар Айгул Тилепова бошқарадиган мактаб-интернат тарбияланувчилари. Шу вақтга қадар эгизлар опаси, отаси ва оиласи билан авария ҳолатидаги уйда яшаб келган. Ижтимоий шароити кам таъмин этилган ушбу оиланинг ахволига Айгул Ўтеген қизи лоқайд қарамай жамоа бўлиб, кўмак кўрсатишга ният билдириб якдиллик билан ёрдам беришга қарор қилишди.
Ташаббусни қизғин қўллаган жамоа қурилиш ашёлари билан уйга зарур жиҳозларни олиб, 4 хонали уйни таъмирлашга киришди. Уй томи янгиланиб, деворлари таъмирланиб, бугунги талабга мувофиқ кўринишга эга бўлди. Мактаб-интернат ходимлари қурилиш иши билан чекланмай ушбу оилани озиқ-овқат билан таъминлаб, қўлдан келган ёрдамни аямади.
Баракалла, мунаввар Рамазон ойида қўлга олинган бу савобли ташаббус ўзгаларга ибрат бўлса ажаб эмас.
Ақмарал ҒАНИ қизи.