САВДО ДЎКОНЛАРИДА БАҲО БАРҚАРОРЛИГИ НАЗОРАТ ҚИЛИНДИ

706 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокимлигининг ташкилотчилиги билан шаҳар ҳудудидаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларнинг баҳоларидаги барқарорликни сақлаш мақсадида қурилган ишчи гуруҳ аъзолари рейд тадбирларини олиб борди. Ишчи гуруҳ таркибида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т.Мусаев, Туркистон вилояти тадбиркорлик ҳамда савдо бошқармасининг раҳбари Н.Байғут, шаҳар тадбиркорликни қўллаш ва туризм бўлимининг раҳбари Г.Даханова ҳамда тегишли соҳа мутахассислари билан маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

   Ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги “Қаратау”, “Ал-кавсар”, “Береке”, “Шуғила”, “Қазина”, “Берекет”, “Жибек жўли” савдо марказларида бўлди. Тадбирнинг мақсади 2020 йил 3 апрелдаги “Ижтимоий аҳамиятга эга, озиқ-овқат маҳсулотларига чакана савдо баҳоларини киритиш тўғрисида” савдо ҳамда интеграция вазирлиги, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, миллий иқтисод  вазирлигининг бирлашган буйруқларига мувофиқ текшириш ишларини олиб бориш эди.

   Шунингдек, Туркистон шаҳри бўйича ижтимоий аҳамиятга эга 9 озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдо баҳоларига қуйидагидек: биринчи навли буғдой уни кг-169, биринчи навли ундан тайёрланган буғдой нони кг-155, рожки (ўлчаб солинадиган) кг-216, қора буғдой донли маҳсулотлар (ўлчаб солинадиган) кг – 327, тозаланган гуруч (думалоқ дон, ўлчаб солинадиган) кг- 279, сигир гўшти (суякли кўкрак қисми) кг-1910, товуқ тухуми (1 тоифали) ўнлик кг – 283, кунгабоқар ёғи кг – 434, ош тузи “Экстар” – дан бўлак” кг – 49 тенге миқдорида бўлиши зарур.

   Биз борган савдо марказларида юқорида таъкидлаганимиздек, 9 хил товар маҳсулотларининг баъзи баҳоларида ошиши кузатилди. Бундан кейин шаҳар ҳудудидаги савдо ўринларидаги товарларнинг баҳоларига барқарор мониторинг ҳамда таҳлил ишлари олиб борилади.

 Қ.ЕСЕНБЕКули.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы