Ҳозир курраи замин эллари офатга қарши биргалашиб курашмоқда. Мамлакатимиз ҳам барча саъй- ҳаракатларини иллатга қарши сафарбар этган. Шундай қийин дамларда барча эл фуқаролари бир ёқадан бош бир енгдан қўл чиқармоқда. Ҳар фуқаро масъулиятни теран ҳис қилмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Қаҳрамонимиз эл тақдири синовга тушган дамларда ҳам элимга қандай яхшилик қилсам, қадрдон ўлкамнинг равнақига ўз ҳиссамни қандай қўшсам дейдиган улкан юракли азамат, Туркистон аҳлига азалдан таниш халқ номзоди – “Жолаушы” МЧБ ташкилоти қурултойчиси, вилоят маслаҳати депутати Рахим Танирбергенов. У ишини тўхтатиб қўйгани йўқ. Фавқулодда вазият талабларини бажариб, фаолиятини давом эттирмоқда.
ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев қадрдон халқига суръат берган “Бирлаша билган эл барини енгади” мақоласида тадбиркорларга ҳам мурожаат қилган. Мўл даромад олишига сабабкор бўлган халқи ва мустақиллик учун хизмат қиладиган кун туғди деган эди. Бир томондан ушбу мурожаатга тўғри келиб, яна бир жиҳатидан Туркистоннинг келажаги учун кўп йиллардан буён тер тўкиб келаётган асл фуқаронинг қўлга олган ташаббуси дарахт экишдан иборат.
Хусусан, шаҳардан чиқаверишда 9 гектар ҳудудга 6 минг туп дарахт ўтқазган. Дарахтларнинг ўсиб ўниб мевали бойтеракка айланиши учун суғориш масаласи ҳам кўрилган. Махсус қазилган қудуқ суви етказилиб парваришини таъминлайдиган мутахассислар ҳам ишлаяпти. Яқин келажакда ушбу ҳудуд ўрмонзорга айланишига шубҳа йўқ.

Табиатга ажойиб кўрк бағишлаб турган дарахтзорнинг инсон саломатлигига фойдаси мўл эканлигини айтиб чайқалган япроғи, сояли кўланкаси билан шаҳар иқлимига ҳам таъсири ўзгача эканлигини таъкидлади. “Дарахт – боламизнинг бешиги, уйимизнинг эшиги, ош товоғинг, қошиғинг” деган халқ донолиги нуқтаи назаридан ҳамда ҳосиятли ҳадисларда таъкидланишича дарахт ўтқазишнинг инсоният учун аҳамияти зўр, савоби мўл эканлиги хусусида фикрини айтди. Сўз поёнида шаҳримиздаги ҳар бир тадбиркор ёки шароити келадиган ҳар бир фуқаро дарахт экишни қўлга олса, шаҳарда “Яшил белбоғ” шакллантириш учун ажойиб кўмак бўлар эди, деган таклифини баён этди Рахим Кўлбайули.
Минтақа маъмурияти Туркистонни ривожлантириш йўналишидаги мақсад тутган асосий йўналишларининг бири – “Яшил белбоғ” шакллантириш эди. Бу тадбир чилла жазирамасидаги ҳароратни табиий усулда камайтириш учун дарахтлар ўтқазиб ўрмонзор майдонлар ҳудудини кўпайтириш орқали мўътадил иқлим шакллантириш мақсадидаги қадам. Шу ўринда вилоят ҳокимининг ташаббуси билан шаклланаётган “Яшил белбоғ” ҳудудига ҳисса қўшиш мақсадидаги саъй ҳаракат бу. Яъни қадрдон замин учун қандай яхшилик қилдим, деган саволга жавоб деса ҳам бўлади.
Умитбек БАҒДАТ,
“Туркистон”.