САХОВАТИ МЎЛ УСТОЗ

957 көрілім

Шаҳримиздаги  Э.Иззатуллаев номли мактаб директори Муҳаммадрасул Иззатуллаевнинг тарбия ишлари бўйича ўринбосари Гулнора Алихон қизи Ибодуллаева шаҳар миқёсида фаол устозлардан саналади. Мактабдан йўлланган ушбу мақолада Гулнора Алихон қизининг туркийлар маданий ва маънавий  пойтахти – Туркистон шаҳрининг фаол фуқаросига хос хислат фазилатлари баён этилибди.

   Ўтган йили Арис шаҳрида июнь ойида рўй берган техноген офат оқибатида барча бир ёқадан бош чиқариб жабр кўрганларга ёрдамга шошилди.  Ўшанда Гулнора Алихон қизи умумхалқ ишига ўз ҳиссасини қўшиб, оиласи билан бамаслаҳат ҳолда Арис шаҳрида азият чеккан битта  оилага ўз хонадонидан жой ажратиб самимий  қардошлик кўмагини кўрсатгани кўпчиликка ибрат бўлди.

   Яқинда эса коронавирус офатига қарши қўйилган Чўрноқ, Қорачиқ, Бирлик блок-постдаги полиция ва тиббиёт ходимларига ўзи тайёрлаган мазали таомларни етказиб бериб меҳмон қилиб ташаббус кўрсатди ва яна бир карра тантилик намойиш этди.  Дунёда яхшилик, эзгулик, кенг феъллик, меҳмондўстлик, қардошлик, ўзаро ҳурмат фазилатлари барқарор экан, ҳар қандай офат ва қийинчиликни енгиб ўтишимиз аниқ. Гулнора Алихон қизидай асл ниятли самимий инсонлар орамизда қанча кўп бўлса, шунча яхши.

   Саъдулла ШЕРМЕТОВ,

Э.Иззатуллаев номли мактаб ўқитувчиси.

Суратда:

Гулнора Алихон қизи Ибодуллаева.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы