Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, Бош муфти Науризбай ҳожи Тағанули Президент қошидги Марказий коммуникациялар хизматида ўтган онлайн матбуот анжуманида Фавқулодда вазият пайтида диний тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида маълум қилди.
“Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси юртимиздаги йирик тадқиқот марказларидан бири бўлиб ҳисобланадиган В.Г.Фесенков номидаги “Миллий космик тадқиқотлар ва технологиялар маркази” идорасининг илмий маълумотига суянган ҳолда қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистон мусул-монлари диний идоралари билан маслаҳатлашиб, Рамазон ойининг бошланадиган кунини белгилади. Шариат ҳукми ва илмий тадқиқот ишининг хулосасига кўра, мусулмолар орзиқиб кутадиган Рамазон ойи жорий йили юртимизда 24 апрель куни бошланади деган қарор қабул-ланди” деб таъкидлаб ўтди ҚМДИ Раиси Науризбай ҳожи Тағанули.
Бош муфти элимиздаги Фавқулодда вазиятга боғлиқ муқаддас Рамазон ойида иллатнинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин муддатида таровеҳ намози масжидларда жамоат билан ўқилмайдиганлигини маълум қилди.
“Таровеҳ намози масжидларда жамоат билан ўқилмайди. Ҳар ким таровеҳ намозини ўз хонадонида оила аъзолари билан ўқишига маслаҳат берамиз. Биз шу тарзда юқумли иллатни енгамиз. Юқумли иллатнинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжидларда, тамаддихоналарда, жамоат ўринларда яна бошқа идораларда тўпланиб ифторлик беришни вақтинча тўхтатишга даъват этамиз. Шу боис карантин кунлари: 1. Ҳар ким ўз хонадонида оила аъзолари билан ифторлик ўтказишга; 2. Кўпчилик жойларда (тамаддихона, ресторан ва бошқа) тўпланмасликка даъват этамиз. Ҳозирги шароитга қараб рўза тутган одамларга ифторлик беришни қуйидаги хайрли амалларни бажаришга даъват этамиз: а) Тамаддихоналарга буюрт-ма бериб, рўза тутган одамларга иф-торлик бериш; ә) Ижтимоий ша-роити ночор оилаларга озиқ-овқат тарқатиш орқали ифторлик бериш; б) Ифторликка сарфланадиган ҳаражатларни рўза тутган одамларга моддий турда бериш”,-деб таъкидлаб ўтди Науризбай ҳожи Тағанули.
Жорий йили фитр садақаси жон бошига 370 тенге бўлиб тасдиқланди.