Баҳони барқарорлаштириш ва аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун «Түркістан» ӘКК» ҲЖ кўчма сотишни давом эттирмоқда. 2020 йилнинг 18 апрелида ижтимоий озиқ-овқат маҳсулотларининг навбатдаги ярмаркаси ўтади. Маҳсулот баҳолари шаҳарнинг озиқ-овқат бозорларида белгиланган баҳодан арзон бўлади.
Маҳсулотнинг 5 турини сотиб олишингиз мумкин (1 кг баҳоси):
1-навли ун – 130 тенге;
Шакар – 205 тенге;
Пиёз – 56 тенге;
Гуруч – 185 тенге;
Макарон маҳсулотлари – 186 тенге.
Савдо расталарига келган вақтда карантин режимини сақлашни сўраймиз: тиббий ниқоблар ва қўлқопларни кийиш, одамлар орасида масофани сақлашингиз лозим. Шунингдек, савдо вақтида қўлма-қўл пул олишни камайтириш мақсадида онлайн-тўловни фойдаланиш имконияти бўлади.
Ярмарка 2020 йилнинг 18 апрель соат: 10.00-17.00 оралиғида ўтади. Ўтадиган ўрни «Алтын бұлақ» бозори ва 1 кичик тумани, №7 кўп қаватли уй (Т.Нишанов кўчаси бўйида). Қўшимча ахборот олиш учун қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат этиш мумкин. 8-(777)-115-32-32, 8-(700)-024-11-88.