Шаҳар ҳокими Р.Аюповнинг раислигида ўтган ҳафталик мажлисда кун тартибида 3 масала кўрилди. Хусусан, Туркистон шаҳридаги марказий бозор атрофидаги ноқонуний ташишни тартибга келтириш бўйича бажарилаётган ишлар ва автотураргоҳларнинг шароити, Туркистон шаҳрининг ўрта билим бериш даргоҳларида масофадан ўқитишни амалга ошириш, Туркистон шаҳридаги 1-сектордаги бажарилаётган ишларнинг бориши хусусида масалалар тингланди.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича йўловчилар кўлиги ва автомобиль йўллари бўлимининг раҳбари Б.Ўразбеков бозор ҳудуди-даги ноқонуний ташиш бўйича бажарган ишларини маъруза қилди. Шунингдек, маърузачи баён этган 2020 йилнинг 13 апрелида “Қуаниш” марказий бозори ҳудудидаги автотураргоҳлардан Кентов шаҳ-рига қарашли ҳудудларга қатнайдиган такси ҳайдовчиларига рейд тадбири ташкил этилган. Хусусан, Учқайиқ, Бобойқўрғон, шаҳарнинг Бекзат кичик тумани, Саврон, Балтакўл, Шауилдир, Янги Иқон, Эски Иқон, Кентов, Ўранғай йўна-лишига қатнайдиган такси ҳайдовчиларига ташвиқот ишлари юритил-ди. Рейд тадбири давомида такси билан ташиш учун кўлик воситаларининг автомобиль кўлиги билан йўловчилар ва юкларни ташиш қоидасидаги талабларга мувофиқлиги огоҳлантирилган. Шунингдек, элимиздаги Фавқулодда вазиятга мувофиқ ҚР Индустрия ва инфратузилма ривожланиш вазирлигининг таклифига мувофиқ, такси ташишни вақтинча тўхтатиш кераклиги ҳам огоҳлантирилган. “Қуаниш” марказий бозори ҳудудидаги тартибсиз такси хизмати билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга шаҳар полиция бошқармасининг ходимлари томонидан ҚР “Ҳокимлик ҳуқуқ бузиш тўғрисидаги” кодексининг 476, 571 бобларига мувофиқ жарималар солинадиганлигини айтди.
Ушбу масалада шаҳар маҳаллий полиция хизмати раҳбарининг вазифасини бажарувчи А.Тўқ-бергенов қўшимча хабар қилди.
Шаҳардаги марказий бозор ҳудудидаги йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш қоидаларига амал қилмаган ҳолда ҚРҲХБтК-нинг 571 бобида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлари учун йил бошидан буён 35 фуқаро ҳокимлик томонидан жавобгарчиликка тортилиб, беш ойлик кўрсаткич миқдорида жарима солинган. Шунингдек, 2020 йилнинг 3 ойида транспорт воситаларини тўхтатиш ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш бўйича ҚР ҲХБтК-нинг 597 бобида кўрсатилган қоидага амал қилмагани учун 847 фуқарога беш ойлик ҳисоб кўрсаткич миқдорида жарима солинганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари инсон капитални ривожлантириш бўлимининг раҳбари А.Батирбекова Туркистон шаҳрининг ўрта билим бериш даргоҳларида масофадан ўқитишни амалга ошириш йўналишида бажарилаётган ишларига тўхталса, инфратузилма ҳамда коммуникациялар бўлими раҳбари Н.Жарасов Туркистон шаҳридаги 1-сектордаги олиб борилаётган ишлари хусусида қайд этди. Шаҳар ҳокими девонининг ташкилий-инспектор бўлими раҳбари С.Танирбергенов Туркистон шаҳридаги асосий кўчалардаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, қурилиш сифати бўйича текширилган ишларнинг натижасини баён этди. Тадбир давомида шаҳар ҳокими Р.Абадули кун тартибидаги кўрилган масалалар бўйича айтилган камчиликларни ўз вақтида тартибга келтириш ҳамда Фавқулодда вазиятга боғлиқ шаҳар турғунларига эҳтиёт чораларини кучайтириш йўналишида ташвиқ ишларини олиб боришга ундади.
Қуаниш ТАСИБАЕВ.