Туркистон шаҳри марказида жойлашган “Ўртоқ” масжиди 1993 йили ҳимматли инсонлар саъй ҳаракатлари билан бунёд этилгандан буён бирон марта намоз тоат- ибодати тўхтаган эмас. Жорий йили март ойида бошланган пандемия сабаб карантин чоралари туфайли бизнинг масжид ҳам вақтинча ёпилди. Сабр теги сариқ олтин, ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу, деган ҳикматли нақллар бор. Мана, ноябрь ойи иккинчи санасидан бошлаб барча маънавият масканлари каби бизнинг “Ўртоқ” масжиди ҳам намозхонлар учун барча эҳтиёт тартиб – қоидаларга риоя қилган ҳолда ўз даргоҳини очди.
Мен мусулмончиликнинг бешта фарзини беками кўст адо этган қадрли падари бузрукворим, таниқли тадбиркор, СССР Халқ депутати Шароф Ниёзовнинг фарзанди Назар Шароф ўғли бошлаб берган хайрли анъанага содиқ ҳолда қатор йиллар бадалида ўзбекзабон давлат нашрларига ташкилий ҳомийлик кўрсатиб, масжиддаги намозхонларга тотувлик – тинчликни мақсад тутган давлатимиз сиёсати, қадрдон она тилимиз ҳурмати тарқатиб келаман. Орадаги карантин тугаб яна намозхонлар билан дийдор кўришиш насиб этиб, газеталарни ўз вақтида намозхонларга тақдим этиш имконияти туғилганидан беҳад хурсандман, намозхон муштарийлар ҳам миннатдор.
Шу йиллар оралиғида “Ўртоқ” масжидида ихлос ила саждага бош қўйиб ҳидоят йўлида ибодат қилган, тақдир тақозоси, Яратган Эгам иродаси билан фонийдан чин дунёга риҳлат қилган азиз намозхон – инсонларнинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин.
Ниёз Назар Ҳожи ўғли,
тадбиркор.